https://sputniknews.uz/20241107/moskva-dunyo-media-rivoj-mdh-forum-46506570.html
Москвада МДҲ мамлакатлари медиафоруми бўлиб ўтмоқда
Москвада МДҲ мамлакатлари медиафоруми бўлиб ўтмоқда
Sputnik Ўзбекистон
МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати: МДҲ сунъий интеллектга маънавий танлаш ҳуқуқини беришга қарши. 07.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-07T15:17+0500
2024-11-07T15:17+0500
2024-11-07T15:31+0500
дунё янгиликлари
дунёда
жамият
россия
мдҳ
оав
форум
"россия сегодня"
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1c/39411743_0:132:1280:852_1920x0_80_0_0_21e553273c2822a9405bb0b34ffa05a6.jpg
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Москвада “Ўзгарувчан дунёда медиа ривожланиши” МДҲ мамлакатлари III медиафоруми бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири. МДҲ медиафоруми ҳозирги медиа муҳитини таҳлил қилиш, истиқболларни прогнозлаш ва медиаиндустрияни ривожлантириш хатарларига қарши курашиш механизмларини ишлаб чиқиш, МДҲ мамлакатлари медиа ҳаётининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун платформа ҳисобланади.Унда "Замонавий ОАВ: газета ва журналлардан сунъий интеллектгача", "Медиа тенденциялари ва форматлар кураши", “Медиа: келажакни бошқариш”, “Ягона маданий медиа кодекси ва трансмиллий медиа лойиҳалари”, “Фактчекинг ва контентни текшириш” каби мавзулар муҳокама этилмоқда.МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Светлана Малининанинг сўзларига кўра, МДҲ сунъий интеллектга маънавий танлаш ҳуқуқини беришга қарши.Хавфсиз интернет лигаси директори Екатерина Мизулина МДҲ давлатлари энг йирик оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик фикри етакчилари ишини биргаликда тартибга солишлари керак деган таклиф билан чиқди.У 2020 йилда республикадаги норозилик намойишларидан сўнг мухолиф Беларусь телеканаллари эътиборини Беларусь ва Қозоғистонга қаратганига мисол келтирди. Шунингдек, у Қозоғистонда “Россияда ахборот фирибгарлари ҳисобланган машҳур блогер Литвиннинг топшириғини бажараётиб, бир йигит ҳалок бўлган” фожиали воқеани эслатиб ўтди.Медиафорум Россия Федерацияси Рақамли ривожланиш, коммуникациялар ва оммавий коммуникациялар вазирлиги кўмагида “Россия сегодня” халқаро медиагуруҳи томонидан ташкил этилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1c/39411743_144:0:1280:852_1920x0_80_0_0_f4146ae6d8bfc7fd93c1a79b6df7ebb9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, жамият, россия, мдҳ, оав, форум, "россия сегодня"
дунё янгиликлари, дунёда, жамият, россия, мдҳ, оав, форум, "россия сегодня"
Москвада МДҲ мамлакатлари медиафоруми бўлиб ўтмоқда
15:17 07.11.2024 (янгиланди: 15:31 07.11.2024) МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати: МДҲ сунъий интеллектга маънавий танлаш ҳуқуқини беришга қарши.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Москвада “Ўзгарувчан дунёда медиа ривожланиши” МДҲ мамлакатлари III медиафоруми бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
МДҲ медиафоруми ҳозирги медиа муҳитини таҳлил қилиш, истиқболларни прогнозлаш ва медиаиндустрияни ривожлантириш хатарларига қарши курашиш механизмларини ишлаб чиқиш, МДҲ мамлакатлари медиа ҳаётининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун платформа ҳисобланади.
Унда "Замонавий ОАВ: газета ва журналлардан сунъий интеллектгача", "Медиа тенденциялари ва форматлар кураши", “Медиа: келажакни бошқариш”, “Ягона маданий медиа кодекси ва трансмиллий медиа лойиҳалари”, “Фактчекинг ва контентни текшириш” каби мавзулар муҳокама этилмоқда.
МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Светлана Малининанинг сўзларига кўра, МДҲ сунъий интеллектга маънавий танлаш ҳуқуқини беришга қарши.
“Ҳамдўстлик, шунингдек, сунъий интеллект соҳасини монополлаштиришга қарши ва бошқа халқаро платформаларда сунъий интеллектдан ахлоқий фойдаланиш билан боғлиқ ташаббусларни илгари суради”, — деди у.
Хавфсиз интернет лигаси директори Екатерина Мизулина МДҲ давлатлари энг йирик оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик фикри етакчилари ишини биргаликда тартибга солишлари керак деган таклиф билан чиқди.
У 2020 йилда республикадаги норозилик намойишларидан сўнг мухолиф Беларусь телеканаллари эътиборини Беларусь ва Қозоғистонга қаратганига мисол келтирди. Шунингдек, у Қозоғистонда “Россияда ахборот фирибгарлари ҳисобланган машҳур блогер Литвиннинг топшириғини бажараётиб, бир йигит ҳалок бўлган” фожиали воқеани эслатиб ўтди.
Медиафорум Россия Федерацияси Рақамли ривожланиш, коммуникациялар ва оммавий коммуникациялар вазирлиги кўмагида “Россия сегодня” халқаро медиагуруҳи томонидан ташкил этилган.