https://sputniknews.uz/20241106/toshkent-mdh-temir-yol-transport-kengash-46474996.html
Тошкентдаги МДҲ давлатлари темир йўл транспорти кенгашининг йиғилиши қандай ўтди?
Тошкентдаги МДҲ давлатлари темир йўл транспорти кенгашининг йиғилиши қандай ўтди?
Sputnik Ўзбекистон
2025 йилда Кенгаш доирасида йиллик йўловчилар форуми ўз фаолиятини давом эттиради. 06.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-06T17:00+0500
2024-11-06T17:00+0500
2024-11-06T17:00+0500
иқтисод
ўзбекистон
тошкент
мдҳ
темир йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/06/46475237_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_7add0a103d1b6b8173730a9a2f16e8b0.jpg
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари темир йўл транспорти кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг темир йўл транспорти бўйича кенгаши йиғилиши баённомаси имзоланди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. 2030 йилгача 11 минг километрни модернизация қилиш ва 5 минг километрдан ортиқ янги темир йўл қуриш режалаштирилган.Унинг қайд этишича, 2025 йилда Кенгаш доирасида йиллик йўловчилар форуми ўз фаолиятини давом эттиради, бу ўзини тажриба алмашиш учун ажойиб платформа сифатида кўрсатди.МДҲ бош котиби ўринбосари Илҳом Неъматовнинг сўзларига кўра, учинчи давлатларнинг МДҲдаги ҳамкорларимизга нисбатан чекловчи чоралари билан боғлиқ қийинчиликларга қарамай, Ҳамдўстлик Кенгашининг келишилган ҳаракатлари туфайли саноат ва давлатлараро алоқаларни сақлаб қолиш, изчил, келишилган темир йўл сиёсатини олиб бориш мумкин бўлди.Унинг қайд этишича, муҳим вазифалардан бири МДҲ давлатлари ҳудудидан ўтувчи Транс-Евроосиё транспорт-логистика коридорларини ривожлантиришдир. “Шимол-Жануб” халқаро транспорт коридори йўналишларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 9 ойида МДҲ темир йўллари орқали 7,3 миллион йўловчи ва 1,2 миллиард тонна юк ташилди. Ташишнинг асосий улушини кўмир, нефт ва нефт маҳсулотлари, рудалар, қора металлар, ўғитлар, қурилиш ва ўрмон маҳсулотлари, шунингдек, ғалла ташкил этган. Ўз навбатида, МДҲ давлатларида йўловчи ташиш ҳажми 2024 йилнинг 9 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,1 фоизга ошган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/06/46475237_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_58eabbb3bae79146d3a24c7637642c02.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
иқтисод, ўзбекистон, тошкент, мдҳ, темир йўл
иқтисод, ўзбекистон, тошкент, мдҳ, темир йўл
Тошкентдаги МДҲ давлатлари темир йўл транспорти кенгашининг йиғилиши қандай ўтди?
Эксклюзив
2025 йилда Кенгаш доирасида йиллик йўловчилар форуми ўз фаолиятини давом эттиради.
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари темир йўл транспорти кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг темир йўл транспорти бўйича кенгаши йиғилиши баённомаси имзоланди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
“Биз Кенгашнинг навбатдаги 82-йиғилишини июнь ойи бошида Тожикистонда ўтказамиз. 81-йиғилишни ёпиқ деб эълон қиламан”, — деди Россия темир йўллари раҳбари Белозёров.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. 2030 йилгача 11 минг километрни модернизация қилиш ва 5 минг километрдан ортиқ янги темир йўл қуриш режалаштирилган.
“Ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан биргаликда темир йўл туризми маҳсулотларини яратиш масаласида фаол ишлаяпмиз”, – дейди Олег Белозёров.
Унинг қайд этишича, 2025 йилда Кенгаш доирасида йиллик йўловчилар форуми ўз фаолиятини давом эттиради, бу ўзини тажриба алмашиш учун ажойиб платформа сифатида кўрсатди.
“Кейинги йил Совет халқининг Улуғ Ватан урушидаги Ғалабасининг 80 йиллиги нишонланади. Биз умумий тарих хотирасини сақлаш муҳимлигини тушунамиз ва бунинг учун кўп ишларни қиламиз. Ишончим комилки, Ҳамдўстлик мамлакатлари темир йўлларида фахрийлар ва ёшлар иштирокида тантанали тадбирлар ва хотира тадбирларини режалаштириш зарур. Кенгаш доирасида жорий йил охиригача ушбу муҳим воқеа хотирасига бағишланган қўшма ахборот формати ишлаб чиқилиши керак”, — деди Белозёров.
МДҲ бош котиби ўринбосари Илҳом Неъматовнинг сўзларига кўра, учинчи давлатларнинг МДҲдаги ҳамкорларимизга нисбатан чекловчи чоралари билан боғлиқ қийинчиликларга қарамай, Ҳамдўстлик Кенгашининг келишилган ҳаракатлари туфайли саноат ва давлатлараро алоқаларни сақлаб қолиш, изчил, келишилган темир йўл сиёсатини олиб бориш мумкин бўлди.
Унинг қайд этишича, муҳим вазифалардан бири МДҲ давлатлари ҳудудидан ўтувчи Транс-Евроосиё транспорт-логистика коридорларини ривожлантиришдир. “Шимол-Жануб” халқаро транспорт коридори йўналишларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
"Шарқий йўналишнинг узлуксизлиги бўйича афзаллигидан фойдаланиб, Россия, Эрон, Қозоғистон ва Туркманистон темир йўллари ушбу йўналишда мунтазам контейнер ташишни ривожлантирмоқда. 2022 йил октябрь ойидан буён Эронга 36 та контейнер поезди, сўнгра Ҳиндистон ва Форс кўрфази мамлакатларига транзитда, шунингдек, қарама-қарши йўналишда 16 та контейнер поезди жўнатилди. Жорий йилнинг август ойида Ҳиндистондан биринчи контейнер поезди Бандар Аббос порти ва Эрон-Туркманистон чегараси орқали Тошкентга йўл олди”, — деди Олег Белозёров.
Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 9 ойида МДҲ темир йўллари орқали 7,3 миллион йўловчи ва 1,2 миллиард тонна юк ташилди. Ташишнинг асосий улушини кўмир, нефт ва нефт маҳсулотлари, рудалар, қора металлар, ўғитлар, қурилиш ва ўрмон маҳсулотлари, шунингдек, ғалла ташкил этган. Ўз навбатида, МДҲ давлатларида йўловчи ташиш ҳажми 2024 йилнинг 9 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,1 фоизга ошган.