Бишкекда Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган Туркий дунё хартияси қабул қилинди
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 6 ноября принял участие в очередном заседании Совета глав государств Организации тюркских государств, состоявшемся в городе Бишкеке.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Бишкекдаги Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган Туркий дунё хартияси қабул қилинди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 6 ноября принял участие в очередном заседании Совета глав государств Организации тюркских государств, состоявшемся в городе Бишкеке.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 6 ноября принял участие в очередном заседании Совета глав государств Организации тюркских государств, состоявшемся в городе Бишкеке.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Қирғизистон президенти Садир Жапаров раислигида ўтган тадбирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Венгрия бош вазири Виктор Орбан ва ТДТ бош котиби Кубаничбек Омуралиев қатнашди.
Саммитда Бишкек декларацияси, Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган Туркий дунё хартияси, шунингдек, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қатор келишувлар қабул қилинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 6 ноября принял участие в очередном заседании Совета глав государств Организации тюркских государств, состоявшемся в городе Бишкеке.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 6 ноября принял участие в очередном заседании Совета глав государств Организации тюркских государств, состоявшемся в городе Бишкеке.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистон президенти ўз нутқида, ташкилот доирасида сиёсий ва хавфсизлик масалаларида мулоқотларни тизимли давом эттириш, умумий манфаатлардан келиб чиқиб, халқаро муаммолар бўйича якдил ва аниқ позицияни фаол илгари суриш мақсадга мувофиқлиги қайд этди.
“Бу ўринда гап, энг аввало, Яқин Шарқда давом этаётган адолатсиз уруш ва кузатилаётган икки ёқлама стандартлар ҳақида бормоқда. Ғазо сектори ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани, тинч аҳолига қарши вайронкор ҳужумларни, айниқса, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар қурбон бўлаётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни ҳам кескин қоралаймиз”, — деди президент.
Унинг қайд этишича, мазкур кўп йиллик низонинг ягона ечими – халқаро меъёрий ҳужжатлар ва резолюцияларга мувофиқ, 1967 йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузиш.
Ўзбекистон етакчиси кейинги ҳафта Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган араб-мусулмон давлатлари саммитида бу муаммога аниқ сиёсий ечим топилишига умид билдирди.
Президент Афғонистон масаласи ташкилот доирасида доимо диққат марказида бўлиши лозимлигини айтиб ўтди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВыступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Совета глав государств Организации тюркских государств
Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Совета глав государств Организации тюркских государств
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Афғонистондаги ўткир муаммоларни ҳал этишда амалдаги ҳукуматга ёрдам кўрсатиш, бу давлатни минтақавий иқтисодий жараёнларга кенг жалб этиш, ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини рўёбга чиқариш масалалари албатта кўриб чиқилиши лозим, деб ҳисоблаймиз”, — дея қайд этди у.
Ўзбекистон етакчиси бир қатор устувор масалаларга тўхталиб ўтди.
Мирзиёев Туркий давлатларнинг стратегик шериклик, абадий дўстлик ва қардошлик тўғрисидаги шартномани қабул қилишни таклиф этди. Шунингдек, ташкилот доирасида янги иқтисодий имкониятлар маконини яратиш мақсадида тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш, савдо-божхона тартиб-қоидаларини енгиллаштириш, электрон тижорат платформаларини ривожлантириш бўйича аниқ битим ва келишувларни ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди.
“Шу муносабат билан савдо соҳасидаги салоҳиятни кенгайтиришга қаратилган чуқур тадқиқотлар олиб бориш учун яқин истиқболда Тошкентда етакчи таҳлил марказларининг анжуманини ўтказиш таклиф қилинди”, — дейилади хабарда.
Келгуси йил учун иқтисодий форум, савдо ва саноат кўргазмалари, минтақа ва вилоятларнинг ўзаро ташриф режаларини, давлат харидларида иштирок этиш, кооперация ва локализация қўшма дастурини қабул қилиш кераклиги таъкидланди.
Жаҳон молия бозорида капиталга бўлган талаб ва унинг қиймати ортиб бормоқда, ривожланаётган давлатларга узоқ муддатли ва "яшил" кредитлар ажратиш шартлари мураккаблашмоқда. Шу нуқтаи назардан, молиявий инструментларни жорий этиш, Туркий инвестиция фонди фаолиятини фаоллаштириш ва Туркий тараққиёт банкини ташкил этиш зарурлиги айтилди.
Шунингдек, минтақавий аҳамиятга молик лойиҳаларга халқаро молия институтлари ва хорижий инвестиция компанияларини жалб қилиш муҳимлиги қайд этилиб, Туркий инвестиция форумини ташкил этиш ва унинг биринчи йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш таклиф қилинди.
Транспорт йўлакларидан самарали фойдаланиш, Ўрта йўлак бўйича транзит тарифларини мақбуллаштириш, чегараларни кесиб ўтиш жараёнларини соддалаштириш, замонавий логистика тизимлари ва қўшма операторларни яратиш яна бир устувор масала сифатида белгиланди.
Ташкилот доирасида ташишларда электрон ҳужжат айланишига ўтиш ва уларни ўзаро тан олиш бўйича кўп томонлама битимни имзолаш ташаббуси илгари сурилди. Ушбу масалаларни бизнес вакиллари иштирокида батафсил муҳокама қилиш мақсадида Туркий давлатлар логистика марказлари ва юк ташувчилар альянси билан ҳамкорликда Халқаро логистика конференциясини ўтказиш долзарблиги қайд этилди.
Бу галги саммит мавзусини қўллаб-қувватлаш мақсадида келажак иқтисодиётини кенг жорий этиш, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасида илғор тажриба ва ютуқларни алмашиш, инновациялар, инфратузилма ва илм-фаннинг рақамли тизимларини, йирик маълумотлар марказларини яратишга қаратилган "Рақамли туркий дунё" концепциясини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 6 ноября принял участие в очередном заседании Совета глав государств Организации тюркских государств, состоявшемся в городе Бишкеке.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 6 ноября принял участие в очередном заседании Совета глав государств Организации тюркских государств, состоявшемся в городе Бишкеке.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистон етакчиси Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни келгуси ҳафтада Боку шаҳрида COP-29 Глобал саммити иш бошлаши билан самимий қутлаб, иқлим ўзгариши билан боғлиқ ўткир экологик муаммоларга ечим топиш учун вазирлар даражасида Туркий экология кенгашини тез фурсатда ташкил этиш зарурлигини таъкидлади ҳамда унинг биринчи учрашувини келгуси йилда Ўзбекистонда ўтказишга тайёрлигини тасдиқлади.
Ташкилотга аъзо мамлакатлар тилларида туркий халқлар оғзаки ижодининг кўп жилдлик тўпламини нашр этиш, биргаликда фундаментал тадқиқотлар олиб бориш, мактабларда туркий халқлар ва уларнинг тарихи, этнографияси, маданияти ва санъати бўйича факультатив дарсларни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди. Шу маънода, Ўзбекистон Туркий маданият ва мерос жамғармасининг тўлақонли аъзоси бўлишга тайёрлиги билдирилди.