Тошкент ҳаво ҳудудини ривожлантириш бўйича муҳим учрашувларга мезбонлик қилади

© SputnikУлица в Ташкенте
Улица в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2024
Oбуна бўлиш
Транспорт вазирлиги: Тошкент авиация соҳасидаги экспертлар ва етакчиларини иккита йирик халқаро тадбирга жамлайди.
TOШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Тошкентда 6-8 ноябрь кунлари ҳаво ҳудудини ривожлантириш бўйича муҳим учрашувлар бўлиб ўтади, дея хабар берди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Тошкент авиация соҳасидаги экспертлар ва етакчиларини иккита йирик халқаро тадбирга жамлаб, ушбу соҳадаги ҳамкорлик марказига айланади.
Тадбирлар:
ICAO гуруҳининг Маршрутларни ишлаб чиқиш бўйича махсус мувофиқлаштирувчи йиғилиши (RDGE-SCM/2024);
Экспертларнинг мувофиқлаштирувчи гуруҳи ва “Евроосиё” мувофиқлаштирувчи кенгашининг 39-мажлиси.
Мазкур учрашувлардан мақсад – ҳаводаги ҳаракатни ташкил этиш соҳасидаги тартибга солиш истиқболлари устида биргаликда ишлаш.

“Авиацияга тааллуқли маъмуриятлар вакиллари ҳаводаги ҳаракати ташкил қилиш, ҳаво ҳудуди ва у бўйлаб ўтадиган машрутларни модернизация қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этадилар, ҳаводаги ҳаракатлар оқимини бошқаришга инновацион ёндашувлар ва уни оптималлаштириш имкониятларини муҳокама қиладилар”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ушбу тадбирлар минтақада ва унинг сарҳадларидан ташқарида авиацияни ривожи учун янгидан янги имкониятлар очади. Шунингдек, ҳаво ҳудуди таркибий тузилишини янада яхшилаш, ҳамда мазкур соҳадаги халқаро шерикликни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиб қолиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0