https://sputniknews.uz/20241105/tadbirkorlar-nazorat-organ-46456598.html
Ўзбекистонда тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилади
Ўзбекистонда тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорларни назорат қилувчи ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати тасдиқланади. 05.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-05T09:22+0500
2024-11-05T09:22+0500
2024-11-05T11:24+0500
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
тадбиркор
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/15/45305344_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_84a1635d825706618989878543ba2fea.jpg
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди, дея хабар берди Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2025 йил 1 январдан бошлаб битта ҳуқуқбузарлик учун битта жавобгарлик чорасини белгилаш назарда тутилмоқда. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинмоқда.Шунингдек, рақамли маркировкалаш қоидаларини ҳамда фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш, ходимлар сонини яшириш учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.Низолар ҳал қилинишини енгиллиштириш мақсадида 2025 йил 1 мартдан судда иш юритиш тарафлар келишуви билан тугатилганда давлат божининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби жорий этилади.Келаси йилнинг 1 январидан бошлаб, текширувлар “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими доирасида тадбиркорларни 3 та тоифага ажратган ҳолда ўтказилади. Айтилишича, тадбиркорлар фаолиятида ноқонуний текширувларнинг олдини олиш, назорат органларининг текширувчи ходимлари малакаси оширилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/15/45305344_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_ec956661fa9241151be60861da143a39.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, шавкат мирзиёев, тадбиркор, иқтисод
ўзбекистон, шавкат мирзиёев, тадбиркор, иқтисод
Ўзбекистонда тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилади
09:22 05.11.2024 (янгиланди: 11:24 05.11.2024) Тадбиркорларни назорат қилувчи ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати тасдиқланади.
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди, дея хабар берди Ўзбекистон раҳбари
матбуот хизмати. Қайд этилишича, 2025 йил 1 январдан бошлаб битта ҳуқуқбузарлик учун битта жавобгарлик чорасини белгилаш назарда тутилмоқда. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинмоқда.
Шунингдек, рақамли маркировкалаш қоидаларини ҳамда фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш, ходимлар сонини яшириш учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.
Низолар ҳал қилинишини енгиллиштириш мақсадида 2025 йил 1 мартдан судда иш юритиш тарафлар келишуви билан тугатилганда давлат божининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби жорий этилади.
“Тадбиркорлар фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати тасдиқланади. Бунда рўйхатда йўқ масалалар бўйича тадбиркорлар фаолиятини текшириш тақиқланади. Тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизими орқали хабардор этиш тартибида амалга оширилади”, — дейилади хабарда.
Келаси йилнинг 1 январидан бошлаб, текширувлар “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими доирасида тадбиркорларни 3 та тоифага ажратган ҳолда ўтказилади. Айтилишича, тадбиркорлар фаолиятида ноқонуний текширувларнинг олдини олиш, назорат органларининг текширувчи ходимлари малакаси оширилади.