https://sputniknews.uz/20241105/hudud-elektr-tarmoq-xususiy-operatorlar-46456752.html
Ҳудудлардаги электр тармоқлари бошқарувига хусусий операторлар жалб қилинади
Ҳудудлардаги электр тармоқлари бошқарувига хусусий операторлар жалб қилинади
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев электр энергетикаси соҳасини трансформация қилиш, ҳудудлардаги электр тармоқлари бошқарувига хусусий операторларни жалб қилиш масалалари бўйича... 05.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-05T10:14+0500
2024-11-05T10:14+0500
2024-11-05T10:30+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
энергетика
инвестиция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/0c/15988389_0:0:3135:1764_1920x0_80_0_0_822c973aa08625585a4fb68fcf3fba60.jpg
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Келгуси йилда Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёдаги электр тармоқлари бошқарувига хусусий операторларни жалб этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишда маълум қилинди.Мирзиёев электр энергетикаси соҳасини трансформация қилиш, ҳудудлардаги электр тармоқлари бошқарувига хусусий операторларни жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.Айтилишича, электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш жараёнлари алоҳида компанияларга ажратилиб, инвестиция учун имкониятлар яратилди. Охирги беш йилда электр энергияси ишлаб чиқаришга 4 миллиард 300 миллион доллар инвестиция кириб келди, 5,7 гигаватт янги қувватлар яратилди.Тармоқдаги 4 та корхона – “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Иссиқлик электр станциялари” ҳамда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятлари халқаро кредит рейтингини олишга эришди.Қайд этилишича, эндиги улар трансформация орқали рақобатбардош компанияларга айланиши керак.Ҳар бир энергетика корхонасининг биринчи галдаги вазифаси таннархни камайтириш экани таъкидланди. Бунга лойиҳаларни мақбуллаштириш, йўқотишларни камайтириш ва харидларни такомиллаштириш орқали эришиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.Келгуси йил энергетика корхоналари учун тежамкорлик ва самарадорлик йили бўлиши қатъий белгиланди. Тармоқ компанияларини қуйи бўғингача трансформация қилиш ва рақамлаштириш вазифаси қўйилди.
https://sputniknews.uz/20241020/quyosh-shamol-elektr-stantsiya-elektr-energiya-46213688.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/0c/15988389_351:0:2845:1870_1920x0_80_0_0_969f4391cbb0e5f65d77faff8781b217.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, энергетика, инвестиция
жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, энергетика, инвестиция
Ҳудудлардаги электр тармоқлари бошқарувига хусусий операторлар жалб қилинади
10:14 05.11.2024 (янгиланди: 10:30 05.11.2024) Мирзиёев электр энергетикаси соҳасини трансформация қилиш, ҳудудлардаги электр тармоқлари бошқарувига хусусий операторларни жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Келгуси йилда Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёдаги электр тармоқлари бошқарувига хусусий операторларни жалб этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишда
маълум қилинди. Мирзиёев электр энергетикаси соҳасини трансформация қилиш, ҳудудлардаги электр тармоқлари бошқарувига хусусий операторларни жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Айтилишича, электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш жараёнлари алоҳида компанияларга ажратилиб, инвестиция учун имкониятлар яратилди. Охирги беш йилда электр энергияси ишлаб чиқаришга 4 миллиард 300 миллион доллар инвестиция кириб келди, 5,7 гигаватт янги қувватлар яратилди.
Тармоқдаги 4 та корхона – “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Иссиқлик электр станциялари” ҳамда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятлари халқаро кредит рейтингини олишга эришди.
Қайд этилишича, эндиги улар трансформация орқали рақобатбардош компанияларга айланиши керак.
Ҳар бир энергетика корхонасининг биринчи галдаги вазифаси таннархни камайтириш экани таъкидланди. Бунга лойиҳаларни мақбуллаштириш, йўқотишларни камайтириш ва харидларни такомиллаштириш орқали эришиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
“Тақсимлаш тармоқларини хусусий шериклик асосида инвесторларга бериб, уларни модернизация қилишга 4 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш мумкин. Шу мақсадда келгуси йилда Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёдаги тармоқлар бошқарувига хусусий операторларни жалб этиш режалаштирилмоқда”, — дейилади хабарда.
Келгуси йил энергетика корхоналари учун тежамкорлик ва самарадорлик йили бўлиши қатъий белгиланди. Тармоқ компанияларини қуйи бўғингача трансформация қилиш ва рақамлаштириш вазифаси қўйилди.