https://sputniknews.uz/20241105/aripov-xitoy-li-syan-46457863.html
Арипов Хитой Давлат кенгаши бош вазири билан учрашди
Арипов Хитой Давлат кенгаши бош вазири билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Шанхайда еттинчи Хитой халқаро импорт маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. 05.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-05T12:00+0500
2024-11-05T12:00+0500
2024-11-05T12:00+0500
иқтисод
ўзбекистон
хитой
ҳамкорлик
абдулла арипов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/05/46457176_0:93:1280:813_1920x0_80_0_0_ee490cdc2e64a9673df65ea8582aabb9.jpg
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Сян билан учрашди, дея хабар берди бош вазир матбуот хизмати.Шанхайда 5-10 ноябрь кунлари еттинчи Хитой халқаро импорт маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон бош вазири бошчилигидаги ҳукумат делегацияси фахрий меҳмон сифатида иштирок этмоқда.Хитой бош вазири билан учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорлик ривожланиб бораётгани қайд этилди.Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, саноат, инфратузилма, транспорт-логистика, “яшил” энергетика, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, IT, таълим, туризм, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Хитойга амалий ташрифи давом этмоқда.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/05/46457176_36:0:1244:906_1920x0_80_0_0_b885ef3b15efd2f087499fa1f9fa31a2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, хитой, ҳамкорлик, абдулла арипов
иқтисод, ўзбекистон, хитой, ҳамкорлик, абдулла арипов
Арипов Хитой Давлат кенгаши бош вазири билан учрашди
Шанхайда еттинчи Хитой халқаро импорт маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Сян билан учрашди, дея хабар берди бош вазир
матбуот хизмати. Шанхайда 5-10 ноябрь кунлари еттинчи Хитой халқаро импорт маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон бош вазири бошчилигидаги ҳукумат делегацияси фахрий меҳмон сифатида иштирок этмоқда.
Хитой бош вазири билан учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорлик ривожланиб бораётгани қайд этилди.
“2023 йилда савдо айланмаси 14 млрд долларга етди. Давлатлар раҳбарлари ҳукуматлар зиммасига унинг ҳажмини 20 млрд долларга етказиш вазифасини қўйган. Мазкур топшириқ ижросини таъминлашда барча имкониятлар мавжудлиги, бунинг учун эса ўзаро саъй-ҳаракатлари бирлаштириш лозимлиги билдирилди”, — дейилади хабарда.
Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, саноат, инфратузилма, транспорт-логистика, “яшил” энергетика, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, IT, таълим, туризм, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.
Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Хитойга амалий ташрифи давом этмоқда.