Ўзбекистонлик олимлар янги балиқ турини кашф қилишди

© УзАБиолог Бахтиер Шералиев открыл новый вид рыб, распространившийся в водоемах Ферганской долины.
Биолог Бахтиер Шералиев открыл новый вид рыб, распространившийся в водоемах Ферганской долины.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2024
Oбуна бўлиш
Олим: минтақада ҳали ўзининг ўрганилишини кутиб турган турлар талайгина.
TOШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийси сув ҳавзаларидан фан учун янги бўлган ялангбалиқ турини кашф этишди. Бу ҳақда биолог Бахтиёр Шералиев маълум қилди, деб ёзмоқда ЎзА.
Бахтиёр Шералиев бошчилигидаги Фарғона давлат университети ихтиолог олимлари Фарғона водийси ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги балиқларнинг тур таркиби, биологияси ва экологиясига оид қатор тадқиқотларни олиб бормоқда.
“Сўнгги бир неча йилда Марказий Осиё сув ҳавзаларини ихтиологик жиҳатдан текшириш жараёни шуни кўрсатмоқдаки, минтақада ҳали ўзининг ўрганилишини кутиб турган турлар талайгина. Ўтган йиллар мобайнида Шоҳимардон дарёсидан “Triplophysa ferganaensis”, Сўх дарёсидан эса “Triplophysa daryoae” каби балиқ турларининг кашф этилгани буни тасдиқлайди. Сўнгги тадқиқотларимиз натижаси асосида эса “Dzihunia pseudоаmudarjensis” тури кашф этилди. Эътиборли жиҳати шундаки, кашф этилаётган турларнинг аксарияти минтақамиз эндемиклари ҳисобланади, – деди Бахтиёр Шералиев.
Унинг сўзларига кўра, янги тур ўзининг уруғдошларидан ён чизиғидаги поралари сони (84-86 та), ингичка дум банди, орқа ва анал сузгич қанотларининг пастлиги ҳамда кўзлараро масофасининг йириклиги билан фарқ қилади.
Янгиликлар лентаси
0