АҚШ Европани Россия билан тўғридан-тўғри можарога тайёрламоқда — Лавров

© РИА НовостиРоссийские военнослужащие в зоне проведения спецоперации.
Российские военнослужащие в зоне проведения спецоперации.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2024
Oбуна бўлиш
Лавров: АҚШ Европани Россия билан тўғридан-тўғри ўз жонига қасд қилишга тайёрламоқда.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. АҚШ Европани Россия билан тўғридан-тўғри ҳарбий можарога аралашишга тайёрламоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "Келажакни яратиш" халқаро симпозиумида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Хўш, Зеленский режими барбод бўлган тақдирда, улар (АҚШ) континентал Европани ўз жонига қасд қилиш саргузаштига шошилиш ва Россия билан тўғридан-тўғри қуролли можарога киришишга тайёрламоқда", — деди у.
Вазирнинг қўшимча қилишича, Москва Ғарб билан мулоқотдан воз кечмаган, балки ўз миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда алоқаларни қайта тиклаш бўйича таклифларни кўриб чиқади. Унинг сўзларига кўра, Россия “Ғарб қўшнилари бир кечада ўз алоқалари ва мажбуриятларини, барча келишувлардан воз кечганидан” керакли хулосаларни чиқарган.

“Агар улар ўзаро ҳурмат ва манфаатларнинг ҳалол мувозанати тамойиллари асосида алоқаларни тиклаш ва муносабатларни йўлга қўйиш учун етарли даражада етук бўлсалар, биз миллий манфаатларимиздан келиб чиқиб, бундай таклифларга қандай муносабатда бўлишни ҳал қиламиз”, — дея қўшимча қилди у Лавров.

Москвада "Россия" Миллий марказининг очилиш кунида "Келажакни яратиш" илмий-фантастик симпозиум иш бошлади. У 4-6 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Симпозиумда 87 мамлакат вакиллари, жумладан ёзувчилар, рассомлар, муҳандислар, олимлар, маданият намояндалари, энг яхши музейлар раҳбарлари иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0