Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади — унда кимлар иштирок этади?

© Государственный Кремлёвский ДворецГосударственный Кремлёвский Дворец
Государственный Кремлёвский Дворец - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2024
Oбуна бўлиш
Тадбирнинг очилиш маросими 19 ноябрь куни бўлиб ўтади.
TOШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Москвадаги Кремль давлат саройида 19 ноябрь куни Ўзбекистон маданияти кунларининг очилиш маросими бўлиб ўтади, дея хабар берди "Дунё" АА.
Томошабинлар Ўзбекистоннинг таниқли санъаткорлари ижросидаги ўзбек, рус ва жаҳон классикаси асарлардан баҳраманд бўлишади. Дастурнинг марказий тадбири Ўзбекистон санъат усталари иштирокидаги гала концерт ҳисобланади.
Иштирокчилар:
Ўзбекистон Қаҳрамони Муножот Йўлчиева;
халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Фаррух Зокиров, Севара Назархон, Гулсанам Мамазоитова, Ойгул Нодирова;
хизмат кўрсатган артистлар Озода Нурсаидова, Илёс Арабов;
ижрочилар Ширин Маматова, Сабина Мустаева.
Концерт дастуридан, шунингдек, халқ артисти Камолидин Ўринбоев бошчилигидаги Давлат симфоник оркестри ҳамда Мукаррама Турғунбоева номидаги "Баҳор" давлат рақс ансамбли чиқишлари ҳам ўрин олган.
Икки соатлик концерт дастуридан ўзбек халқ қўшиқлари, рақслари ва жаҳон опера классикаси дурдоналари ўрин олган.
Тадбир доирасида Ўзбекистон тарихи, маданий анъаналари ва кундалик ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи фотокўргазма ҳам бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистондаги муҳим воқеалар, меъморий обидалар ва замонавий ўзгаришларга бағишланган 80 дан ортиқ ноёб фотосуратлар намойиш этилади.
Тадбирда Россия ва Ўзбекистон расмийлари, маданият ва ишбилармон доиралари вакиллари, дипломатлар ва санъат арбоблари иштирок этиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0