https://sputniknews.uz/20241103/eoii-migrantlar-moliya-savodxonlik-loyiha-46440603.html
ЕОИИ мигрантларнинг молиявий саводхонлигини ошириш лойиҳасини ишлаб чиқмоқчи
ЕОИИ мигрантларнинг молиявий саводхонлигини ошириш лойиҳасини ишлаб чиқмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Женевада ЕИК ҳайъати раиси ва Халқаро миграция ташкилоти бош директори ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.
2024-11-03T14:16+0500
2024-11-03T14:16+0500
2024-11-03T14:16+0500
ўзбекистон ва еоии
миграция
еоии
мигрантлар
еик
малака ошириш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/11/24608855_0:158:3077:1889_1920x0_80_0_0_b33da082d6d375fcd4a183887048275f.jpg
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. ЕОИИда меҳнат мигрантларининг молиявий саводхонлигини ошириш учун Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раҳбари Бахитжан Сагинтаев пилот лойиҳа ишлаб чиқишни таклиф қилди.Сагинтаев Женевада Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) Бош директори Эми Поуп билан ишчи учрашув ўтказди. Музокаралар чоғида миграция соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, хусусан, Евроосиё маконида меҳнат ресурслари оқимини тартибга солиш муҳокама қилинди.Таъкидланганидек, меҳнат мигрантларининг касбий малакаларини малакаларнинг қиёсланиши асосида тан олиш соҳасидаги халқаро тажриба ЕИК учун қизиқиш уйғотади.Комиссия ҳар йили ЕОИИ мамлакатларидаги энг оммабоп лавозимлар ва касблар рўйхатини тузади. Рўйхатга киритилган касблар бўйича малака талаблари қабул қилинади.Эми Поуп мазкур рўйхатни ўрганишга қизиқиш билдирди ва келгусида бандлик соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш учун юзага келаётган имкониятлардан фойдаланиш, хусусан, махсус қўшма дастур яратиш зарурлигини айтиб ўтди.Сагинтаевнинг айтишича, бу йил Комиссия ахлоқий ёллаш сиёсати ва стратегияларини ишлаб чиқиш бўйича ХМТ Глобал тармоғи ишига қўшилди. Бундан ташқари, у Евроосиё юқори миграция жозибадорлигига эга эканлигини ва ЕОИИ Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини қўшимча қилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/11/24608855_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_b0de85498f37f3d6b4d06340fd16a535.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
женева еик ҳайъати раиси халқаро миграция ташкилоти мигрантлар молиявий саводхонлик
женева еик ҳайъати раиси халқаро миграция ташкилоти мигрантлар молиявий саводхонлик
ЕОИИ мигрантларнинг молиявий саводхонлигини ошириш лойиҳасини ишлаб чиқмоқчи
Женевада ЕИК ҳайъати раиси ва Халқаро миграция ташкилоти бош директори ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. ЕОИИда меҳнат мигрантларининг молиявий саводхонлигини ошириш учун Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раҳбари Бахитжан Сагинтаев пилот лойиҳа ишлаб чиқишни
таклиф қилди. Сагинтаев Женевада Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) Бош директори Эми Поуп билан ишчи учрашув ўтказди. Музокаралар чоғида миграция соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, хусусан, Евроосиё маконида меҳнат ресурслари оқимини тартибга солиш муҳокама қилинди.
“Биз Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги меҳнат мигрантларининг молиявий саводхонлигини оширишдан иборат бўлган тажриба лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қиламиз”, — деди Сагинтаев.
Таъкидланганидек, меҳнат мигрантларининг касбий малакаларини малакаларнинг қиёсланиши асосида тан олиш соҳасидаги халқаро тажриба ЕИК учун қизиқиш уйғотади.
Комиссия ҳар йили ЕОИИ мамлакатларидаги энг оммабоп лавозимлар ва касблар рўйхатини тузади. Рўйхатга киритилган касблар бўйича малака талаблари қабул қилинади.
Эми Поуп мазкур рўйхатни ўрганишга қизиқиш билдирди ва келгусида бандлик соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш учун юзага келаётган имкониятлардан фойдаланиш, хусусан, махсус қўшма дастур яратиш зарурлигини айтиб ўтди.
Сагинтаевнинг айтишича, бу йил Комиссия ахлоқий ёллаш сиёсати ва стратегияларини ишлаб чиқиш бўйича ХМТ Глобал тармоғи ишига қўшилди. Бундан ташқари, у Евроосиё юқори миграция жозибадорлигига эга эканлигини ва ЕОИИ Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини қўшимча қилди.