"Рособоронэкспорт" Тошкентдаги хавфсизлик кўргазмасида иштирок этмоқда

© Securex UzbekistanВыставка Securex Uzbekistan 2023
Выставка Securex Uzbekistan 2023  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2024
Oбуна бўлиш
Россия ва Ўзбекистоннинг хавфсизлик соҳасида ҳамкорлиги Марказий Осиёда тинчлик учун хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Россия Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига жамоат вa давлат хавфсизлигини таъминлашда ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда "Securex Uzbekistan" кўргазмаси арафасида "Рособоронекспорт" раҳбари Александр Михеев маълум қилди.

“Россия вa Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик стратегик хусусиятга эга бўлиб, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва тинчликни таъминлашга хизмат қилади," - деди Михеев.

Унинг таъкидлашича, "Securex Uzbekistan" кўргазмасида илк бор иштирок этаётган "Рособоронэкспорт" армия, махсус вa полиция бўлинмаларини жиҳозлаш учун Россиянинг сўнгги маҳсулотларини намойиш этмоқда.
"Биз тақдим этаётган техник воситалар ва рақамли ечимлар барча замонавий таҳдидлар ва хавфсизлик муаммоларига жавоб беради", - дея қўшимча қилди Михеев.
© Securex UzbekistanВыставка Securex Uzbekistan 2023
Выставка Securex Uzbekistan 2023  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2024
Выставка Securex Uzbekistan 2023
"Securex Uzbekistan" – Ўзбекистондаги энг йирик хавфсизлик кўргазмаси бўлиб, унда хавфсизлик ва ёнғиндан ҳимоя қилиш соҳаларисида энг янги техник хавфсизлик ускуналари намойиш этилади. Шунингдек, бу ер соҳа профессионаллари ва давлат ҳокимияти органлари вакиллари ўртасида самарали мулоқот майдонидир. Кўргазма бу йил ўзининг 15 йиллигини нишонламоқда. Кўргазмада 20 тадан ортиқ давлат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0