Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатида финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади
© НОК 13 представителей Узбекистана поднимутся на ринг за выход в финал ЧМ среди молодёжи
© НОК
Oбуна бўлиш
МОҚ: барча вазн тоифаларида ярим финалчилар номи маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Бугун ўзбекистонлик боксчилар ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида финал йўлланмаси учун рингга кўтарилишади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу кунларда Черногориянинг Будва шаҳрида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.
Барча вазн тоифаларида ярим финалчилар номи маълум бўлган.
“Қувонарлиси, 13 нафар ҳамюртимиз ушбу босқичга етиб келиб, барчалари камида бронза медалини нақд қилишди”, — дейилади хабарда.
Бугун улар финал йўлланмаси учун рингга кўтарилишади.
Жуфтликлар:
-48 кг: Жасмин Тоҳирова - Наталия Ниевиадомска (Польша)
-70 кг: Ойша Тоирова - Алимире Абудурейиму (Хитой)
-81 кг: Рухшона Парпиева - Нур Аслан Суде (Туркия)
-48 кг: Сайфиддин Собиров - Диас Берикбай (Қозоғистон)
-54 кг: Собиржон Тастанов - Вячеслав Рогозин (Россия)
-75 кг: Жафарбек Шаҳбозов - Рефукаити Рехемуижанг (Хитой)
-86 кг: Акмалжон Исроилов - Михаил Довд (IBA)
+92 кг: Шаҳзод Полвонов - Аслан Елдибаюли (Қозоғистон)
+81 кг: Собирахон Шаҳобиддинова - София Душина (Россия)
-57 кг: Самандар Олимов - Жансери Кошербаев (Қозоғистон)
-63.5 кг: Абдулазиз Жўрақулов - Рафаел Нерсисян (Арманистон)
-71 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов - Онер Сеилхан (Қозоғистон)
-92 кг: Ҳалимжон Мамасолиев - Рассул Ассанханов (Қозоғистон)