Россия Ливан ва Исроил ўртасида тинчлик ўрнатишга ёрдам беришга тайёр — Россия ТИВ

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишЗдание Министерства иностранных дел РФ
Здание Министерства иностранных дел РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2024
Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазири ўринбосари: Россия Ливан ва Исроил ўртасида тинчлик ўрнатишга ёрдам беришга тайёр.
TOШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Москва Ливан ва Исроил ўртасида тинчлик ўрнатишга ёрдам беришга тайёр ва бу борада, жумладан, икки томонлама алоқаларда ишламоқда. Бу ҳақда РИА Новостига Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов маълум қилди.
Богданов Россиянинг Ливан ва Исроил ўртасида бўлиши мумкин бўлган келишувнинг кафилига айланиш бўйича таклифлар бор-йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Ливанга келсак, биз ҳамма билан алоқадамиз. Мен бундай таклифларни эшитмаганман. Биз БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида 1701-резолюция устида ишлаяпмиз, Нью-Йоркда, бошқа жойларда ва икки томонлама мулоқотлар чоғида бўлиб ўтаётган барча муҳокамаларда фаол иштирок этмоқдамиз. Биз, албатта, тинчлик ва барқарорликни қарор топтиришга ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз”, — деди у.
Унинг қўшимча қилишича, бунинг учун томонларнинг манфаатлари бузилмаслиги учун ўзаро мақбул келишувлар зарур.
Аввалроқ Ynet портали исроиллик юқори мартабали амалдорларга таяниб, Исроил АҚШ иштирокида Ливан билан келишув бўйича фаол музокаралар олиб бораётгани ва Россия бўлажак келишувга риоя этилишини таъминлашда алоҳида рол ўйнашидан манфаатдор эканини хабар қилган эди.
Полиция рядом с резиденцией премьера Израиля Биньямина Нетаньяху в городе Кейсария - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2024
Нетаньяхунинг Кесариядаги қароргоҳига дрон ҳужуми уюштирилди
Янгиликлар лентаси
0