Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Парламент қуйи палатаси таркиби қарийб 60 фоизга янгиланди

© Пресс-служба Минюста РУзДепутаты приняли закон, которым учреждаются символы президента — знак и штандарт (флаг).
Депутаты приняли закон, которым учреждаются символы президента — знак и штандарт (флаг). - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2024
Oбуна бўлиш
МСК Олий Мажлиснинг янги сайланган депутатларини рўйхатга олди.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлисининг янги сайланган депутатлари рўйхатга олинди, дея хабар берди Марказий сайлов комиссияси (МСК) матбуот хизмати.
МСК мажлисида парламент қуйи палатасига сайлов якунлари кўриб чиқилди ва бир мандатли сайлов округларидан сайланган 75 нафар ҳамда ягона сайлов округидан партия рўйхати асосида сайланган 75 нафар, жами 150 нафар депутатлар рўйхатга олинди.
Ягона сайлов округи бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови натижалари:
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси – 26 та;
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси – 14 та;
Ўзбекистон Экологик партияси – 10 та;
Ўзбекистон Халқ демократик партияси – 13 та;
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси – 12 та депутатлик ўрнига эга бўлди.
Бир мандатли сайлов округлари бўйича Қонунчилик палатасига сайланган 75 нафар депутатлар таркибининг партиявий мансублиги:
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси – 38 нафар;
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси – 15 нафар;
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси – 9 нафар;
Ўзбекистон Халқ демократик партияси – 7 нафар;
Ўзбекистон Экологик партияси – 6 нафар депутат этиб сайланди.
Қонунчилик палатасига сайланган жами 150 нафар депутатлар таркибининг партиявий мансублиги:
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан – 64 та ўрин ёки 42,7 фоиз;
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан – 29 та ўрин ёки 19,3 фоиз;
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан – 21 та ўрин ёки 14 фоиз;
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – 20 та ўрин ёки 13,3 фоиз;
Ўзбекистон Экологик партиясидан – 16 та ёки 10,7 фоиз ўрин эгаллади.

“Қонунчилик палатасига сайлов натижаларига кўра, парламент қуйи палатаси таркиби қарийб 60 фоизга янгиланди”, - дейилади хабарда.

Сайланган депутатларнинг 38 фоизини хотин-қизлар ташкил этиб, бу Ўзбекистон тарихида энг юқори кўрсаткич бўлди.
Депутатларнинг 2 нафари – 30 ёшгача, 38,6 фоизи – 30 ёшдан 45 ёшгача, 46,6 фоизи – 45 ёшдан 60 ёшгача, 13,3 фоизи – 60 ёшдан катталарни ташкил этади.
Мамлакатда яшаётган бошқа миллат вакиллари сайланган депутатларнинг 12,7 фоизини ташкил қилади. Шу жумладан, улардан 5 нафари рус, 3 нафардан қозоқ ва тожик, 2 нафари корейс, 1 нафардан туркман ва қирғиз миллатига мансуб.
Депутатларнинг барчаси олий маълумотли бўлиб, уларнинг 15 фоизи хорижий давлатларда таҳсил олган.
Уларнинг 30 фоизи – иқтисодчилар, 22 фоизи – ҳуқуқшунослар, 18,7 фоизи – педагоглар, 12 фоизи – муҳандислар, 9,3 фоизи – тиббиёт соҳаси вакиллари, 8 фоизини эса – маданият соҳаси вакиллари, тадбиркор ва фермерлар ташкил этади.
Депутатларнинг 35 фоизи илмий даражага эга. Илк бор 3 нафар ногиронлиги бор шахслар депутат этиб сайланди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)лар Кенгашларига сайлов натижаларига кўра, маҳаллий Кенгашлар таркиби 59,2 фоизга янгиланди.
Янги сайланган депутатларнинг 32,6 фоизи хотин-қизларни ташкил қилди.
Депутатларнинг 4 фоизи – 30 ёшгача, 39,5 фоизи – 30 ёшдан 45 ёшгача, 40,8 фоизи – 45 ёшдан 60 ёшгача, 15,7 фоизи – 60 ёшдан катталарни ташкил этади.
Мамлакатда яшаётган бошқа миллат вакиллари сайланган номзодларнинг 11,2 фоизини ташкил қилади. Шу жумладан, улардан 175 нафари тожик, 111 нафари қозоқ, 33 нафари туркман, 29 нафари рус, 21 нафари қирғиз ва бошқа миллатга мансуб.
Депутатларнинг 93,3 фоизи олий маълумотли бўлиб, уларнинг 36,2 фоизи – педагоглар, 18,2 фоизи – иқтисодчилар, 13 фоизи –муҳандислар, 7,6 фоизи – шифокорлар, 5 фоизи – ҳуқуқшунослар, 20 фоизини – маданият соҳаси вакиллари, тадбиркор ва фермерлар ташкил этади.
Номзодларнинг 4,4 фоизи илмий даражага эга. 138 нафар ногиронлиги бор шахслар маҳаллий Кенгашлар депутати этиб сайланди.
Эслатиб ўтамиз, 27 октябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар кенгашларига сайловларда жами 15 млн 27 минг 529 нафар сайловчи овоз берди. Бу сайловчилар умумий сонининг 74,72 фоизини ташкил этади.
Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг теледебатлари қандай ўтди – эксперт жавоби - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2024
Матбуот маркази
Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг теледебатлари қандай ўтди – эксперт жавоби
Янгиликлар лентаси
0