Мирзиёев Навоийдаги водород пероксиди ишлаб чиқариш корхонаси билан танишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент ознакомился с деятельностью совместного предприятия в химической отрасли
Президент ознакомился с деятельностью совместного предприятия в химической отрасли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2024
Oбуна бўлиш
“Uzbekistan hydrogen peroxide” қўшма корхонаси йилига 30 минг тонна водород пероксиди ишлаб чиқариш қувватига эга.
TOШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳридаги “Uzbekistan hydrogen peroxide” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Ўзбекистон саноат тармоқларида водород пероксидига йиллик талаб ўртача 15 минг тоннадан зиёд. Бу йил ўз фаолиятини бошлаган “Uzbekistan hydrogen peroxide” қўшма корхонаси йилига 30 минг тонна водород пероксиди ишлаб чиқариш қувватига эга.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент ознакомился с деятельностью совместного предприятия в химической отрасли
Президент ознакомился с деятельностью совместного предприятия в химической отрасли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2024
Президент ознакомился с деятельностью совместного предприятия в химической отрасли
Бу ерда табиий газ чуқур қайта ишланиб, бозорбоп маҳсулотга айлантирилади. Мисол учун, 60 фоизли водород пероксиди тиббиётда уч баробар, маиший кимё воситаларида икки баробар қўшилган қиймат яратади.
“Ҳар бир лойиҳадан мақсад - юқори даромад, қўшилган қиймат. Бу корхона шу жиҳатдан маъқул. Энди ишлаб чиқариш барқарорлиги, харидорлар ишончи учун буни кафолатланган хомашё билан таъминлаш керак. Маҳаллийлаштириш дастури асосида қулай шартларда кредит ажратиш ҳам мумкин”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Мутасаддиларга бу корхона мисолида шундай лойиҳаларни кўпайтириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент ознакомился с деятельностью совместного предприятия в химической отрасли
Президент ознакомился с деятельностью совместного предприятия в химической отрасли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2024
Президент ознакомился с деятельностью совместного предприятия в химической отрасли
Айтилишича, водород пероксиди шу пайтгача Ўзбекистонга катта харажатлар билан фақат чет элдан олиб келинган. Энди эса маҳаллий маҳсулот ички эҳтиёжни тўлиқ қоплаб, импорт ўрнини тўлдиради.
“Шу билан бирга, яқин минатақада бундай корхона йўқ. Шу боис маҳсулот МДҲ ва Европа мамлакатларига ҳам етказиб берилмоқда. Қисқа вақтда қарийб 1,5 миллион долларлик экспорт қилинган. Корхонанинг йиллик экспорт салоҳияти 10 миллион доллар”, — дейилади хабарда.
Бу суюқ кимёвий маҳсулотларни сақлаш ва етказиб бериш учун шу ернинг ўзида пластик қуйма идишлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Корхонани муқобил энергия билан таъминлаш мақсадида қуввати 27 киловатт бўлган қуёш панеллари ўрнатилган.
Таъкидланишича, Туркиянинг “Orbak Metal Industry” компанияси билан гидроген пероксиди ишлаб чиқариш қувватини 45 минг тоннага ошириш, шунингдек, туташ ҳудудда озиқ-овқат саноати лойиҳасини ташкил этиш режалаштирилган.
Маълумот учун, водород пероксидидан кимё, металлургия, электр техникаси, фармацевтика, тўқимачилик, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги каби ўнга яқин тармоқда фойдаланилади. Жумладан, қоғоз, маиший ва кимёвий воситалар ишлаб чиқариш, уран ва кобальт маҳсулотлари қазиб олишда фаол қўлланилади. Қадоқларни тозаловчи, сунъий ва синтетик толаларни оқартирувчи восита сифатида ишлатилади.
Янгиликлар лентаси
0