https://sputniknews.uz/20241031/china-ishbilarmon-uzbekistan-46399737.html
Хитойлик ишбилармонлар Ўзбекистонга келади — тафсилотлар
Хитойлик ишбилармонлар Ўзбекистонга келади — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг Навоий ва Хитойнинг Чжучжоу шаҳарлари биродарлик алоқаларини юқори босқичга кўтармоқчи. 31.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-31T13:25+0500
2024-10-31T13:25+0500
2024-10-31T13:25+0500
иқтисод
ўзбекистон
хитой
ҳамкорлик
навоий вилояти
тадбиркор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1e/23666805_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_ab5e64b200892eae1d72e283662a5458.jpg
TOШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Келаси йил Хитойнинг Чжучжоу шаҳри мэри бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар берди "Дунё" АА. Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Хунань провинцияси губернатори ўринбосари Цао Чжицян, Ташқи ишлар департаменти ҳамда Ташқи савдога кўмаклашиш ва Тижорат департаменти вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Ўзаро ташрифлар доирасида эришилган келишувларни жадаллаштириш мақсадида 2025 йил биринчи ярмида Чжучжоу шаҳри мэри бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ишлаб чиқишга келишиб олинди. Ўзбекистон дипломатлари сафар доирасида "The 3rd International summit on BDS applications" тадбирида иштирок этди. Унда Хитойнинг етакчи компаниялари, университетлар, илмий-тадқиқот муассасалари ва саноат бирлашмалари ҳамда Ўзбекистон, Россия, Лаос, Жанубий Корея, Франция Африка давлатлари вакиллари қатнашди.
ўзбекистон
хитой
навоий вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1e/23666805_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_db74d63281a465982d787692dace4059.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, хитой, ҳамкорлик, навоий вилояти, тадбиркор
иқтисод, ўзбекистон, хитой, ҳамкорлик, навоий вилояти, тадбиркор
Хитойлик ишбилармонлар Ўзбекистонга келади — тафсилотлар
Ўзбекистоннинг Навоий ва Хитойнинг Чжучжоу шаҳарлари биродарлик алоқаларини юқори босқичга кўтармоқчи.
TOШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Келаси йил Хитойнинг Чжучжоу шаҳри мэри бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар берди
"Дунё" АА. Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Хунань провинцияси губернатори ўринбосари Цао Чжицян, Ташқи ишлар департаменти ҳамда Ташқи савдога кўмаклашиш ва Тижорат департаменти вакиллари билан учрашувлар ўтказди.
“Хитой томонига мамлакатимиз ҳудудларида хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар, мавжуд инвестициявий муҳит ҳақида маълумот берилди. Чжучжоу ва Навоий шаҳарлари ўртасида ўрнатилган биродарлик алоқаларидан тўлиқ фойдаланиш, амалий қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш хусусида фикр алмашилди”, — дейилади хабарда.
Ўзаро ташрифлар доирасида эришилган келишувларни жадаллаштириш мақсадида 2025 йил биринчи ярмида Чжучжоу шаҳри мэри бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Ўзбекистон дипломатлари сафар доирасида "The 3rd International summit on BDS applications" тадбирида иштирок этди. Унда Хитойнинг етакчи компаниялари, университетлар, илмий-тадқиқот муассасалари ва саноат бирлашмалари ҳамда Ўзбекистон, Россия, Лаос, Жанубий Корея, Франция Африка давлатлари вакиллари қатнашди.