Ўзбекистон ва Покистон компаниялари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди

© Ассоциация "Узчармсаноат"Узбекские и пакистанские компании достигли новых договоренностей
Узбекские и пакистанские компании достигли новых договоренностей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Покистонда ўтказилган халқаро кўргазмада янги келишувларга эришишди.
TOШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Покистон компаниялари ўртасида 800 минг долларлик экспорт шартномаси имзоланди, дея хабар берди “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.
Покистон Ислом Республикасининг Карачи шаҳрида бўлиб ўтган “5th International Textile&Leather Exhibition” халқаро кўргазмасида “Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо корхоналардан иборат делегация “Made in Uzbekistan” жамоавий стенди билан иштирок этди.
Қайд этилишича, халқаро кўргазма йирик компаниялар билан учрашувлар ташкил этилди, мамлакат чарм-пойабзал ва чарм-атторлик корхоналарини янада ривожлантириш ва уларнинг экспорт салохиятини ошириш юзасидан музокаралар ўтказилди.
© Ассоциация "Узчармсаноат"Узбекские и пакистанские компании достигли новых договоренностей
Узбекские и пакистанские компании достигли новых договоренностей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2024
Узбекские и пакистанские компании достигли новых договоренностей
“Музокаралар якунида “Havar Interprayziz” МЧЖ томонидан “Shafiq Brothers” компаниясига чарм маҳсулотарини етказиб бериш бўйича 800 минг долларлик экспорт шартномаси имзоланди”, — дейилади хабарда.
Кўргазмада ўзбкистонлик тадбиркорлар тайёр чарм ва ундан тайёрланган эркаклар, аёллар, болалар ва маҳсус пойабзаллар, чарм-атторлик ҳамда махсус кийим маҳсулотларининг юзга яқин турлари намойиш этишди.
Янгиликлар лентаси
0