Ислом цивилизацияси марказида Қуръонни узлуксиз ўқиш режалаштирилмоқда

© Sputnik / Бахром ХатамовСтроится центр исламской цивилизации. Архивное фото
Строится центр исламской цивилизации. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2024
Oбуна бўлиш
Марказ музейи очилгандан сўнг "Қуръонлар зали"да Қуръон 24 соат давомида ўқиб борилади.
TOШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Қуръонни узлуксиз ўқиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича бутнжаҳон жамияти маълум қилди.
Қайд этилишича, Ислом цивилизацияси маркази музейи очилгандан сўнг "Қуръонлар зали"да Қуръон 24 соат давомида ўқиб борилади.
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича бутнжаҳон жамияти таҳрир ҳайъати аъзоси Рустам Жабборовнинг сўзларига кўра, марказ музейини безашнинг асосий концепцияси аввал бошда тўққиз бўлимдан иборат эди, лекин эндиликда бу концепция қайта кўриб чиқилди ва эндиликда беш бўлимдан иборат бўлади.

“Булар Исломдан олдинги давр, Биринчи, Иккинчи ва Учинчи Ренессанслар ҳамда Қуръонлар зали. Заллар энг янги технологиялар асосида жиҳозланади. Қуръонлар залида Қуръонни узлуксиз ўқиб бориш режалаштирилмоқда", — деди Жабборов Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги давомида.

© Unsplash/Fey MarinКоран — священная книга мусульман.
Коран — священная книга мусульман. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2024
Коран — священная книга мусульман.
Шунингдек, Россиянинг "Сбер" технологик компания Ислом цивилизацияси маркази билан барча тилларга таржима қилиш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда.

"Бизда изчил ва синхрон таржимани амалга оширувчи "Сбер-таржимон" мавжуд. Бу халқаро конференцияларни ўтказишга ёрдам беради. Китобларни таржима қилиш учун мультимедиа платформаси яратилади", — деди компаниянинг халқаро бўлим раҳбари Олег Капитов

Ҳамкорлик меморандуми Тошкентда бўлиб ўтган Маданий мерос ҳафталиги доирасида имзоланди.
Ўзбекистон маданий мероси ҳафталигида, шунингдек, илк марта "ўзбек" сўзи ишлатилган Қуръон қўлёзмаси топилгани ҳам маълум қилинди. Айтилишича, Туркиянинг Сулаймония кутубхонасидан топилган қуръон қўлёзмасини айни пайтда реставрация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу Қуръон 1318 йилда Олтин Ўрда хони — Ўзбекхонга атаб олтин вараққа кўчирилган ва бу мўғуллар давридан кейин сақлаб қолинган асосий Қуръон мусъҳафи ҳисобланади.
Туркиялик профессор Эмек Ушенмезнинг таъкидлашича, қўлёзма усмонийлар ҳукмдори Фотиҳ Султон Меҳмет томонидан 1475 йилги Қрим юришидан ўлжа сифатида Истанбулга олиб келинган.
Узбекский чтец Корана поучаствовал в Московском международном конкурсе чтецов Корана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Ўзбекистон вакили Москвада бўлиб ўтган халқаро Қуръон тиловати мусобақасида иштирок этди
Янгиликлар лентаси
0