https://sputniknews.uz/20241029/kazakhstan-mongolia-eoii-erkin-savdo-shartnoma-46372639.html
Қозоғистон Мўғулистоннинг ЕОИИ билан эркин савдо шартномасини тузишда қўллаб-қувватлайди
Қозоғистон Мўғулистоннинг ЕОИИ билан эркин савдо шартномасини тузишда қўллаб-қувватлайди
Sputnik Ўзбекистон
Иттифоқ доирасидаги ҳамкорлик Мўғулистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий алоқаларни ҳам диверсификация қилиш имконини беради. 29.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-29T17:12+0500
2024-10-29T17:12+0500
2024-10-29T17:12+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
иқтисод
савдо
мўғулистон
қозоғистон
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1d/46371878_0:154:3093:1894_1920x0_80_0_0_897ef2706598564a2fcf9573f3fd6c4f.jpg
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Қозоғистон ҳукумати Мўғулистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан эркин савдо келишувига эришиш истагини қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда Улан-Баторда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди.Мўғулистоннинг ЕОИИ билан эркин савдо тўғрисидаги битим тузиши Мўғулистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ҳам мустаҳкамлайди. Ҳар икки давлат яқин йилларда, биринчи навбатда, харидоргир маҳсулотлар тури ва етказиб бериш ҳажмини кенгайтириш ҳисобига ҳамкорликни кенгайтириш ва товар айирбошлашни 5-10 баробарга ошириш ниятида.Айни пайтда Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи, Мўғулистон ҳам ташкилотга қизиқиш билдирмоқда, ҳамкор давлат. Бу кўплаб соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар яратади. Масалан, ЕОИИда эркин савдо зоналарини яратиш бўйича келишув мавжуд бўлиб, бунинг натижасида Иттифоқ мамлакатлари ва ташқи бозордаги ҳамкорлар қулай транспорт-логистика ечимларини жорий қилишмоқда.Мутахассисларнинг фикрича, бугунги кунда иккала давлат ҳам Иттифоқнинг тўлақонли аъзоси бўлмаса-да, Россия ва Хитой ўртасида муҳим геостратегик ўринни эгаллаганлиги сабабли қўшма лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этишлари мумкин.Унинг сўзларига кўра, божхона тарифлари ва Иттифоқ қоидаларини унификация қилиш, шунингдек, икки давлат ўртасидаги логистика ва савдони соддалаштиришга ҳамда ЕОИИ транспорт-логистика йўлакларини бошқа минтақавий ташаббуслар билан уйғунлаштиришга ёрдам беради.
https://sputniknews.uz/20240907/eik-moguliston-vaqtinchalik-savdo-shartnomasi-45527607.html
мўғулистон
қозоғистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1d/46371878_182:0:2913:2048_1920x0_80_0_0_e33079db68725ecaf6ce80e15afce526.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, иқтисод, савдо, мўғулистон, қозоғистон, ўзбекистон
еоии, иқтисод, савдо, мўғулистон, қозоғистон, ўзбекистон
Қозоғистон Мўғулистоннинг ЕОИИ билан эркин савдо шартномасини тузишда қўллаб-қувватлайди
Иттифоқ доирасидаги ҳамкорлик Мўғулистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий алоқаларни ҳам диверсификация қилиш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Қозоғистон ҳукумати Мўғулистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан эркин савдо келишувига эришиш истагини қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда Улан-Баторда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев
маълум қилди. “Биз икки томонлама ва кўп томонлама алоқаларни янада ривожлантириш тарафдоримиз. Шу нуқтаи назардан, Қозоғистон Мўғулистоннинг ЕОИИ билан эркин савдо шартномасини тузиш ниятини қўллаб-қувватлайди”, — деди Қозоғистон раҳбари Улан-Баторга давлат ташрифи чоғида.
Мўғулистоннинг ЕОИИ билан эркин савдо тўғрисидаги битим тузиши Мўғулистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ҳам мустаҳкамлайди. Ҳар икки давлат яқин йилларда, биринчи навбатда, харидоргир маҳсулотлар тури ва етказиб бериш ҳажмини кенгайтириш ҳисобига ҳамкорликни кенгайтириш ва товар айирбошлашни 5-10 баробарга ошириш ниятида.
Айни пайтда Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи, Мўғулистон ҳам ташкилотга қизиқиш билдирмоқда, ҳамкор давлат. Бу кўплаб соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар яратади. Масалан, ЕОИИда эркин савдо зоналарини яратиш бўйича келишув мавжуд бўлиб, бунинг натижасида Иттифоқ мамлакатлари ва ташқи бозордаги ҳамкорлар қулай транспорт-логистика ечимларини жорий қилишмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, бугунги кунда иккала давлат ҳам Иттифоқнинг тўлақонли аъзоси бўлмаса-да, Россия ва Хитой ўртасида муҳим геостратегик ўринни эгаллаганлиги сабабли қўшма лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этишлари мумкин.
“Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг ЕОИИда кузатувчи сифатида иштирок этиши уларга 180 миллиондан ортиқ аҳолига эга умумий бозорга чиқиш имконини беради”, – дейди Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университети Глобал тадқиқотлар институти илмий директори Александр Ильинский.
Унинг сўзларига кўра, божхона тарифлари ва Иттифоқ қоидаларини унификация қилиш, шунингдек, икки давлат ўртасидаги логистика ва савдони соддалаштиришга ҳамда ЕОИИ транспорт-логистика йўлакларини бошқа минтақавий ташаббуслар билан уйғунлаштиришга ёрдам беради.