Фойдали қазилмаларни рухсатсиз қазиб олганлар жиноий жавобгарликка тортилади — тафсилотлар

© Sputnik / Илья Наймушин / Медиабанкка ўтишЗолото, архивное фото
Золото, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2024
Oбуна бўлиш
Рухсатномасиз фойдали қазилмаларни қазиб олганларга жарима қўлланилади, шунингдек мажбурий жамоат ишларига жалб этилади. Қолаверса озодликдан чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган тегишли қонун билан фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.
Қонун билан айрим кодексларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
“Жиноят кодексига фойдали қазилмаларни қонунга хилоф равишда қазиб олишни шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такрор содир этганлик учун, шунингдек фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда”, — дейилади ҳужжат матнида.
Демак, фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олиш ( бундан ер ости сувлари ва дарёлар ўзанларида жойдашган фойдали қазилмалар мустасно) учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорида жарима қўлланилади. Ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 1 йилдан 3 йилгача озодликдан чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар кўп миқдорда зарар етказган ҳолда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш, 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, у ерда қурилиш ишларини амалга ошириш, шунингдек ер бериш тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий баённома тузиш юзасидан ички ишлар органларига зарур ваколатлар берилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима қўлланилади. Шунингдек, 360 соатгача мажбурий жамоат ишларига, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олтин рудаси юкланмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2023
Олтин, кумуш, нефть ва газ — Ўзбекистонда қандай турдаги фойдали қазилма конлари бор?
Янгиликлар лентаси
0