https://sputniknews.uz/20241027/mdh-pa-uzbekistan-ovoz-berish-kuzatuv-46331001.html
МДҲ ПА Ўзбекистондаги овоз бериш жараёнларини кузатиб бормоқда
МДҲ ПА Ўзбекистондаги овоз бериш жараёнларини кузатиб бормоқда
Sputnik Ўзбекистон
Сайлов жараёнини МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг халқаро кузатувчилар гуруҳи кузатиб бормоқда. 27.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-27T10:35+0500
2024-10-27T10:35+0500
2024-10-27T12:39+0500
ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
сиёсат
ўзбекистон
сайлов участкаси
сайловлар
мдҳ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1b/46331108_0:122:1280:842_1920x0_80_0_0_ab464627895d51958fa5dd52f3e1e3c9.jpg
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган парламент сайловларидаги овоз бериш жараёнларида МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари иштирок этмоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўйича овоз бериш бошланди. Сайлов жараёнини МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг халқаро кузатувчилар гуруҳи кузатиб бормоқда.МДҲ ПА мониторинг гуруҳи координатори, Қирғизистон Жогорку Кенеши Бюджет, иқтисодий ва фискал сиёсат бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Талайбек Масабиров ва МДҲ ПА Кенгаши бош котиби Дмитрий Кобицкий Тошкент шаҳридаги 25-умумтаълим мактаби биносида жойлашган 0577-сайлов участкасида бўлди.Кузатувчиларнинг гувоҳлик беришича, барча зарур тартиб-қоидалар тўлиқ ҳажмда амалга оширилган, овоз бериш режалаштирилганидек – соат 8:00да бошланган. Гуруҳ координатори ва Бош котиб комиссия аъзолари ва миллий кузатувчилар билан суҳбатлашди.Овоз бериш мониторингида Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон депутатлари ва сенаторлари, шунингдек, МДҲ ПА Демократия ривожланишини мониторинг қилиш халқаро институти экспертлари иштирок этмоқда. Улар Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги сайлов участкалари ҳамда хорижий сайлов участкаларида фаолият юритмоқда.Кузатувчилар томонидан мониторинг давомида олинган маълумотлар Ўзбекистон парламенти сайлови якунлари бўйича хулоса тайёрлашда инобатга олинади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1b/46331108_0:2:1280:962_1920x0_80_0_0_3fe26c4410655a405cf065dff9c7d78b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, сайлов участкаси , сайловлар, мдҳ
сиёсат, ўзбекистон, сайлов участкаси , сайловлар, мдҳ
МДҲ ПА Ўзбекистондаги овоз бериш жараёнларини кузатиб бормоқда
10:35 27.10.2024 (янгиланди: 12:39 27.10.2024) Сайлов жараёнини МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг халқаро кузатувчилар гуруҳи кузатиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган парламент сайловларидаги овоз бериш жараёнларида МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари иштирок этмоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўйича овоз бериш бошланди. Сайлов жараёнини МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг халқаро кузатувчилар гуруҳи кузатиб бормоқда.
МДҲ ПА мониторинг гуруҳи координатори, Қирғизистон Жогорку Кенеши Бюджет, иқтисодий ва фискал сиёсат бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Талайбек Масабиров ва МДҲ ПА Кенгаши бош котиби Дмитрий Кобицкий Тошкент шаҳридаги 25-умумтаълим мактаби биносида жойлашган 0577-сайлов участкасида бўлди.
Кузатувчиларнинг гувоҳлик беришича, барча зарур тартиб-қоидалар тўлиқ ҳажмда амалга оширилган, овоз бериш режалаштирилганидек – соат 8:00да бошланган. Гуруҳ координатори ва Бош котиб комиссия аъзолари ва миллий кузатувчилар билан суҳбатлашди.
Овоз бериш мониторингида Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон депутатлари ва сенаторлари, шунингдек, МДҲ ПА Демократия ривожланишини мониторинг қилиш халқаро институти экспертлари иштирок этмоқда. Улар Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги сайлов участкалари ҳамда хорижий сайлов участкаларида фаолият юритмоқда.
Кузатувчилар томонидан мониторинг давомида олинган маълумотлар Ўзбекистон парламенти сайлови якунлари бўйича хулоса тайёрлашда инобатга олинади.