https://sputniknews.uz/20241026/malayziya-kompaniyasi-ozbekiston-qayta-tiklanuvchi-energiya-loyihalari-46325169.html
Малайзия компанияси Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия лойиҳаларини амалга оширади
Малайзия компанияси Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия лойиҳаларини амалга оширади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Селангор штатининг Куала-Лангат тумани Женжаром шаҳарчаси ҳудудида жойлашган “Sunview Group” компаниясига қарашли қуёш фотоэлектр станциясига ташриф буюрди. Элчи компаниянинг лойиҳалар менежери Жон Стид билан учрашув ўтказди.
2024-10-26T11:40+0500
2024-10-26T11:40+0500
2024-10-26T11:47+0500
ўзбекистон
малайзия
ҳамкорлик
элчи
электр энергияси
энергетика
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/1a/45852262_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_20ba2a0a63343eaa1060647d2da32e5a.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Малайзия компанияси Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия лойиҳаларини амалга оширишга киришмоқда. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Селангор штатининг Куала-Лангат тумани Женжаром шаҳарчаси ҳудудида жойлашган “Sunview Group” компаниясига қарашли қуёш фотоэлектр станциясига ташриф буюрди. Элчи компаниянинг лойиҳалар менежери Жон Стид билан учрашув ўтказди.Жон Стид Энергетика вазирлиги қошидаги “Yashil Energiya” МЧЖ билан ижтимоий объектлар ва давлат идораларига панелларни ўрнатиш ишларини бошлашга тайёрлигини маълум қилди.“Sunview Group” компанияси 2013 йилда ташкил этилган. Компаниянинг фаолият тури қайта тикланувчи энергетика соҳасида қурилиш бўйича лойиҳалаш, қуриш, ишга тушириш ва техник таъминот ечимларини таклиф этишдан иборат. Компания фаолияти давомида жами қуввати 500 МВт дан ортиқ бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини ишга туширган.
https://sputniknews.uz/20241019/malayziya-suniy-intellekt-mutaxassislar-46206417.html
ўзбекистон
малайзия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/1a/45852262_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_615a08de9d632b3820de4e2bdf226928.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
малайзия ўзбекистон қайта тикланувчи энергия лойиҳалари
малайзия ўзбекистон қайта тикланувчи энергия лойиҳалари
Малайзия компанияси Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия лойиҳаларини амалга оширади
11:40 26.10.2024 (янгиланди: 11:47 26.10.2024) Малайзия компанияси вакили Энергетика вазирлиги қошидаги “Yashil Energiya” МЧЖ билан ижтимоий объектлар ва давлат идораларига панелларни ўрнатиш ишларини бошлашга тайёрлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Малайзия компанияси Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия лойиҳаларини амалга оширишга киришмоқда. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Селангор штатининг Куала-Лангат тумани Женжаром шаҳарчаси ҳудудида жойлашган “Sunview Group” компаниясига қарашли қуёш фотоэлектр станциясига ташриф буюрди. Элчи компаниянинг лойиҳалар менежери Жон Стид билан учрашув ўтказди.
“Sunview Group” компанияси вакилига кўра, жорий йил июль ойида компания ва Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ўртасида иккита қуёш электр станцияларини қуриш бўйича дастлабки шартларни белгилаш тўғрисидаги битим имзоланган.
Жон Стид Энергетика вазирлиги қошидаги “Yashil Energiya” МЧЖ билан ижтимоий объектлар ва давлат идораларига панелларни ўрнатиш ишларини бошлашга тайёрлигини маълум қилди.
“Sunview Group” компанияси вакили, шунингдек, компания Қашқадарё вилоятида сув насос станцияларини қайта тикланувчи электр манбалари билан таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари ва техник хусусиятлари ўрганиш ишларини ҳам бошлашга тайёрлигини билдирди.
“Sunview Group” компанияси 2013 йилда ташкил этилган. Компаниянинг фаолият тури қайта тикланувчи энергетика соҳасида қурилиш бўйича лойиҳалаш, қуриш, ишга тушириш ва техник таъминот ечимларини таклиф этишдан иборат. Компания фаолияти давомида жами қуввати 500 МВт дан ортиқ бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини ишга туширган.