Шавкат Мирзиёев ички ишлар ходимларини табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПраздничное мероприятие по случаю Международного женского дня.
Праздничное мероприятие по случаю Международного женского дня. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2024
Oбуна бўлиш
25 октябрь — Ўзбекистон Ички ишлар органлари ходимлари куни.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ички ишлар ходимларини касб байрами билан табриклаб, уларга соғлиқ, бахт ва муҳаббат тилади.
Қадрли офицер ва генераллар, сержант ва сафдорлар! Муҳтарам фахрийлар! Сиз, азизларни бугунги қутлуғ касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Фурсатдан фойдаланиб, сиз, азизларга ўз хизмат бурчингиз ва муқаддас қасамёдингизга доимо содиқ қолиб, Ватанимиз ва халқимизга фидокорона хизмат қилиб келаётганингиз учун чин дилдан ташаккур билдираман.
Ушбу қутлуғ айёмда эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида ҳалок бўлган мард ва жасур соҳа ходимларининг хотирасини ҳурмат ва эҳтиром билан ёд этиб, уларнинг оилалари ва фарзандларига байрам табригимиз ва эзгу тилакларимизни йўллаймиз.
Сизларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан яна бир бор самимий қутлаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилаларингизга бахт-саодат, тинчлик ва файзу барака, масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман, дейилади табрик сўзида.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по повышению энергоэффективности в отраслях экономики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2024
Мирзиёев бир гуруҳ ИИО ходимларини мукофотлади
Янгиликлар лентаси
0