https://sputniknews.uz/20241025/rossiyaning-muzlatilgan-aktivlaridan-foydalanish-xalqaro-moliya-tizimini-ozgartirib-yuboradi-46311412.html
Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш халқаро молия тизимини ўзгартириб юборади
Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш халқаро молия тизимини ўзгартириб юборади
Sputnik Ўзбекистон
АҚШда бўлиб ўтган G20 йиғилишида Россия доллардан қурол сифатида фойдаланиш ривожланаётган мамлакатлар орасида унинг мавқеини тушириб юборишини маълум қилди. 25.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-25T15:35+0500
2024-10-25T15:35+0500
2024-10-25T17:45+0500
россия
ақш
g20
молия вазири
доллар
ақш доллари
дунё янгиликлари
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/19/46320060_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_501a93485596efadb2caac97a325a7eb.jpg
ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш халқаро валюта ва молия тизими учун чуқур тизимли оқибатларга олиб келади, деди АҚШда бўлиб ўтган "Катта йигирматалик" (G20) давлатлари молиявий органлари йиғилишида Россия Молия вазирлиги вакили. “Россия томони яна бир бор халқаро ҳуқуққа зид бўлган бир томонлама чекловчи чораларни жорий этиш амалиёти нормал ҳолатга айланиб бораётганидан хавотирда.“АҚШ доллари дунёга Америка валютасидаги операциялар билан боғлиқ хавфларни эслатувчи қурол сифатида тобора кўпроқ фойдаланилмоқда, табиийки, ривожланаётган мамлакатлар транзакцияларни амалга ошириш ва захираларни сақлаш учун бошқа валюталарни қидиради”, — дея қўшимча қилди вазир ўринбосари.23-24 октябрь кунлари Вашингтонда Бразилия раислигида "Катта йигирматалик" гуруҳи молия вазирлари ва марказий банк рахбарларининг якуний йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Россия Федерацияси молия вазири ўринбосари Иван Чебесков бошчилигидаги Россия делегацияси иштирок этди. Учрашув Вашингтонда анъанавий тарзда ХВЖ ва Жаҳон банки бошқарув органларининг йиллик йиғилиши доирасида бўлиб ўтди. Иштирокчилар жаҳон иқтисодиёти ва молия секторининг аҳволи юзасидан фикр алмашдилар.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/19/46320060_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_7ce64a984fb39dc6828ceef60f78b4e0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, ақш, g20, молия вазири, доллар, ақш доллари, дунё янгиликлари, дунёда
россия, ақш, g20, молия вазири, доллар, ақш доллари, дунё янгиликлари, дунёда
Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш халқаро молия тизимини ўзгартириб юборади
15:35 25.10.2024 (янгиланди: 17:45 25.10.2024) АҚШда бўлиб ўтган G20 йиғилишида Россия доллардан қурол сифатида фойдаланиш ривожланаётган мамлакатлар орасида унинг мавқеини тушириб юборишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш халқаро валюта ва молия тизими учун чуқур тизимли оқибатларга олиб келади, деди АҚШда бўлиб ўтган "Катта йигирматалик" (G20) давлатлари молиявий органлари йиғилишида Россия Молия вазирлиги вакили.
“Россия томони яна бир бор халқаро ҳуқуққа зид бўлган бир томонлама чекловчи чораларни жорий этиш амалиёти нормал ҳолатга айланиб бораётганидан хавотирда.
G20 геоиқтисодий парчаланишга қарши туриши керак. Барча учун тенг ҳуқуқли, кўп томонлама савдо ва молиявий тизимни сақлаб қолиш жуда муҳимдир. Россиянинг музлатилган молиявий активларидан фойдаланиш — халқаро валюта-молия тизими учун чуқур тизимли оқибатларга олиб келади”, — деди Россия молия вазири ўринбосари Иван Чебесков йиғилишда.
“АҚШ доллари дунёга Америка валютасидаги операциялар билан боғлиқ хавфларни эслатувчи қурол сифатида тобора кўпроқ фойдаланилмоқда, табиийки, ривожланаётган мамлакатлар транзакцияларни амалга ошириш ва захираларни сақлаш учун бошқа валюталарни қидиради”, — дея қўшимча қилди вазир ўринбосари.
23-24 октябрь кунлари Вашингтонда Бразилия раислигида "Катта йигирматалик" гуруҳи молия вазирлари ва марказий банк рахбарларининг якуний йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Россия Федерацияси молия вазири ўринбосари Иван Чебесков бошчилигидаги Россия делегацияси иштирок этди.
Учрашув Вашингтонда анъанавий тарзда ХВЖ ва Жаҳон банки бошқарув органларининг йиллик йиғилиши доирасида бўлиб ўтди. Иштирокчилар жаҳон иқтисодиёти ва молия секторининг аҳволи юзасидан фикр алмашдилар.