Ўзбекистонга қозоғистонлик сайёҳлар келиши кўпаяди — Туризм қўмитаси

© Комитет по туризмуТуристический поток из соседнего Казахстана в Фергану увеличится
Туристический поток из соседнего Казахстана в Фергану увеличится - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2024
Oбуна бўлиш
Қозоғистон туризм ва спорт вазири Фарғона вилоятига келди.
TOШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон сайёҳлар алмашинувини оширади, дея хабар берди Туризм қўмитаси.
Қайд этилишича, Фарғонага қўшни Қозоғистондан сайёҳлар оқими кўпайтирилади.
© Комитет по туризмуТуристический поток из соседнего Казахстана в Фергану увеличится
Туристический поток из соседнего Казахстана в Фергану увеличится - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2024
Туристический поток из соседнего Казахстана в Фергану увеличится
“Фарғона вилоятига қозоғистонлик сайёҳларнинг кириб келишини кўпайтириш мақсададида икки томонлама қатор лойиҳалар амалга оширилади. Бу борада Қозоғистон туризм ва спорт вазири Кайрат Садвакасовнинг ушбу вилоятга ташрифи давомида келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Қозоғистон делегацияси вакиллари Фарғона вилоятининг туризм имкониятлари билан яқиндан танишди. Жумладан, Қўқон шаҳрининг диққатга сазовор жойлари зиёрат қилинди, ҳудуднинг туристик салоҳияти юқори баҳоланди.
Шунингдек, ташриф доирасида Фарғона вилояти билан Қозоғистон ўртасидаги туризм соҳасини ривожлантириш ҳамда икки томонлама сайёҳлар алмашинувини ошириш бўйича бир қанча муҳим масалалар кўриб чиқилди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-cентябрь ойларида жами 5,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Шулардан 1,1 млн нафари Қозоғистон фуқаролари.
Янгиликлар лентаси
0