Мирзиёев иштирокидаги йиғилиш: инвестициялар қиймати 100 млрд доллардан ошиши кутилмоқда
09:30 23.10.2024 (янгиланди: 10:32 23.10.2024)
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам локализации, развития государственно-частного партнерства, привлечения иностранных инвестиций.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Сўнгги етти йилда Ўзбекистонга 78 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар келган.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистонда хорижий инвестицияларнинг умумий қиймати 100 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллийлаштириш, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Қайд этилишича, сўнгги етти йилда мамлакатга 78 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар келган. Давлат-хусусий шериклик бўйича қонун қабул қилиниб, мингдан зиёд лойиҳалар бошланган. 1 минг 800 турдаги янги маҳсулотни ўзимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
“Бугунги кунда барча тармоқларда 140 миллиард долларлик 366 та йирик лойиҳа амалга оширилаяпти. Инвестиция лойиҳалари доирасида йилига 15 миллиард долларлик ускуна, хомашё ва қурилиш материаллари олиб келинаяпти. Шуларнинг ҳар бирида маҳаллий улушни кўпайтириш мумкинлиги таъкидланди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, энергетика тармоғини 2030 йилгача ривожлантириш дастурига мувофиқ, 36 миллиард долларлик 164 та қувват яратилади. Шундан 88 таси давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилади.
Тоғ-кон саноати бўйича ҳам 1 миллиард 230 миллион долларлик дастур қабул қилинган. Соҳадаги йирик комбинатларга маҳаллий корхоналар ўзаро манфаатли боғланган.
Автосаноатда ҳам ушбу йўналишда ишга солинмаган имкониятлар кўп. Биргина қўшни давлатларда автомобиль эҳтиёт қисмларига йиллик талаб 1 миллиард долларни ташкил қилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам локализации, развития государственно-частного партнерства, привлечения иностранных инвестиций.
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам локализации, развития государственно-частного партнерства, привлечения иностранных инвестиций.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Яқинда давлат-хусусий шериклик тамойили асосида 30 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари тасдиқланди. Бунда ҳар бир соҳанинг имкониятлари очиб берилган. Жумладан, транспорт бўйича 10 миллиард доллар, ижтимоий соҳаларда 6 миллиард доллар, коммунал тармоқда 5 миллиард долларлик режалар кўзда тутилган.
Хорижий инвестициялар оқими ва келгуси режалар
Шу йилнинг тўққиз ойида 23 миллиард 660 миллион доллар хорижий сармоя кириб келган. Шунингдек, 4 миллиард 600 миллион долларлик 120 та йирик қувват ишга тушган.
“Йил якунигача бу суръат давом этади. Шу тариқа, 2017-2024 йилларда жалб этилган хорижий инвестицияларнинг умумий қиймати 100 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда”, — дея қайд этилган хабарда
Йиғилишда мутасаддилар белгиланган вазифаларни бажариш режалари юзасидан ахборот берди.