Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида қиймати 352 млн доллардан ортиқ келишувлар имзоланди
18:17 22.10.2024 (янгиланди: 18:21 22.10.2024)
© МИВТ УзбекистанаФлаги Узбекистана и Казахстана
© МИВТ Узбекистана
Oбуна бўлиш
Қозоғистон Ўзбекистонга қўшимча қийматга эга 40 турдаги қозоқ товарлари бўйича экспорт ҳажмини 550 миллион доллардан оширишга тайёр.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Самарқанд бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қозоғистон VI ҳудудлараро ҳамкорлик форумида 352 миллион доллардан ортиқ бўлган 76 та ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов бошчилигида ўтган форумда икки мамлакатнинг барча ҳудудлари вакиллари ҳамда унинг доирасидаги давра суҳбатида 200 нафарга яқин тадбиркор иштирок этди.
© Пресс-служба Премьер-министраПремьер-министры Казахстана и Узбекистана обсудили развитие торгово-экономического сотрудничества
Премьер-министры Казахстана и Узбекистана обсудили развитие торгово-экономического сотрудничества
© Пресс-служба Премьер-министра
“Форум доирасида умумий қиймати 352 миллион доллардан ортиқ бўлган 76 та ҳужжат имзоланди. Юқори даражада эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси шулар жумласидандир. Ҳужжат энергетика, тоғ-кон саноати, геология соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади. Шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланди”, — дея хабар берди Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Қозоғистон Ўзбекистонга қўшимча қийматга эга 40 турдаги қозоқ товарлари бўйича экспорт ҳажмини 550 миллион доллардан оширишга тайёр.
© Пресс-служба Премьер-министра
1/2
© Пресс-служба Премьер-министра
© Пресс-служба Премьер-министра
2/2
© Пресс-служба Премьер-министра
1/2
© Пресс-служба Премьер-министра
2/2
© Пресс-служба Премьер-министра
“Қозоғистон ва Ўзбекистон барча соҳаларда ҳамкорликда ишлаш учун кенг истиқболга эга. Ишончим комилки, бугунги учрашув янги ютуқ лойиҳаларни амалга оширишнинг бошланиши бўлиб, бутун Марказий Осиё минтақасининг барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлашга улкан ҳисса қўшади”, — деди Олжас Бектенов.
Ўзбекистон бош вазири матбуот хизматига кўра, сўнгги 7 йил ичида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ўзаро савдо айланмаси деярли 2,5 баробар ўсиб, ўтган йили 4,4 миллиард долларни ташкил этди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокида мингдан зиёд корхоналар, Қозоғистонда эса – 3 600 тадан ортиқ Ўзбекистон капитали иштирокида корхоналар ўз фаолиятини юритмоқда.
Форумда мавжуд захиралардан самарали фойдаланган ҳолда, яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш чоралари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Айтилишича, бунда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш муҳим.
© Пресс-служба Премьер-министраПремьер-министры Казахстана и Узбекистана обсудили развитие торгово-экономического сотрудничества
Премьер-министры Казахстана и Узбекистана обсудили развитие торгово-экономического сотрудничества
© Пресс-служба Премьер-министра
“Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришда ҳудудлараро алоқалар ҳақиқий ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилмоқда. Хусусан, чегарадош ҳудудлар Қорақалпоғистон Республикаси Манғистау вилояти билан, Тошкент вилояти Туркистон вилояти билан, Навоий вилояти Қизилўрда вилояти билан тўғридан-тўғри ва яқин алоқалар ўрнатган. Чегарадош бўлмаган ҳудудларимиз ҳам ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаб, савдо-сотиқ ва саноат кооперация алоқаларини изчил ривожлантириб келмоқда”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, қардош халқлар ўртасида маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш ҳам муҳим эканлиги айтилди.