“Серқуёш Ўзбекистондан салом” — Рязань аҳолиси ўзбек маданияти билан танишди

© УзНКА "Алмаз" города РязаниКонцерт узбекской культуры в Рязани
Концерт узбекской культуры в Рязани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2024
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Рязань шаҳрида “Серқуёш юртдан салом! Ўзбекистон!” номли маърифий-кўнгилочар тадбир ўтказилди.
TOШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Россиянинг Рязань шаҳри аҳолиси ўзбек маданияти билан танишди, дея хабар берди Рязань шаҳри "Олмос" ўзбек миллий-маданий автономияси Sputnik Ўзбекистонга.
Рязань шаҳридаги “Октябр” маданият ва дам олиш марказида “Серқуёш юртдан салом! Ўзбекистон!” номли маърифий-кўнгилочар тадбир ўтказилди. Тадбир Рязан вилоятида ўзбек халқи маданиятини таништириш, фуқаролик бирлигини мустаҳкамлаш ва миллатлараро муносабатларни уйғунлаштиришга қаратилган “ЭтноГраниРязани” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, тадбирда 400 нафарга яқин томошабин иштирок этди.
Маданият муассасасида миллий либосларда суратга тушиш учун фотобурчак ташкил этилди, шунингдек, Горький номидаги вилоят кутубхонасининг “Олам ва мен” бўлимидаги китоблар кўргазмаси ва Валерий Плахотнийнинг рус ва ўзбек халқлари маданиятларининг ўзаро кириб бориши ва ерга экологик ёндашув стендига бағишланган бадиий плакатлар намойиши бўлиб ўтди.
Концерт дастуридан Александра Верешагинанинг болалар театр студиясининг “масқарабозлар” ва Бухородаги Хўжа Насриддин ёдгорлиги ҳақида Рязань аҳолисининг шеърий флеш-моби жой олди. 50-мактаб ўқувчилари эса Ўзбекистон ҳақидаги билимлари билан ўртоқлашишди.
© УзНКА "Алмаз" города РязаниКонцерт узбекской культуры в Рязани
Концерт узбекской культуры в Рязани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2024
Концерт узбекской культуры в Рязани
Томошабинлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари бўйлаб виртуал саёҳат қилиб, атоқли олим Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги муносабати билан унинг ҳаётидаги ёрқин воқеалар ҳақидаги видеони томоша қилишди.
© УзНКА "Алмаз" города РязаниКонцерт узбекской культуры в Рязани
Концерт узбекской культуры в Рязани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2024
Концерт узбекской культуры в Рязани
Қолаверса, дизайнерлар Албина Ямансарина ва Светлана Кореневанинг этник услубдаги либослари коллекциясини ҳам тақдим этди.
Янгиликлар лентаси
0