https://sputniknews.uz/20241020/xavf-oziq-ovqatlar-46210848.html
Гўшт, маргарин ва қадоқланган таомлар: хавфли бўлган озиқ-овқатлар рўйхати эълон қилинди
Гўшт, маргарин ва қадоқланган таомлар: хавфли бўлган озиқ-овқатлар рўйхати эълон қилинди
Sputnik Ўзбекистон
ЖССТга кўра, қайта ишланган гўшт маҳсулотлари онкологик касалликларни келтириб чиқариши мумкин. 20.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-20T13:29+0500
2024-10-20T13:29+0500
2024-10-21T10:48+0500
жамият
дунё янгиликлари
дунёда
жсст
озиқ-овқат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/18/45810325_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_65c86d42076b95dca965809d87958ec3.jpg
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) саломатлик учун хавфли бўлган беш турдаги озиқ-овқатлар рўйхатини эълон қилди, дея хабар берди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.Рўйхатга қайта ишланган гўшт маҳсулотлари киритилган. Унга кўра, колбаса, дудланган мол гўшти, сосиска ва шу сингари қайта ишланган гўшт маҳсулотлари онкологик касалликларни келтириб чиқариши мумкин.Ташкилотнинг маълум қилишича, кунига атиги 50 грамм миқдорида шундай егуликларни истеъмол қилиш йўғон ичак саратони ривожланиш хавфини 18 фоизга оширади.Трансёғлар ва маргаринЖССТ трансёғларни овқатланиш рационидан бутунлай чиқариб ташлаш тарафдори. Қайд этилишича, дунё бўйлаб 5 миллиардга яқин одам шундай зарарли маҳсулотлардан ҳимояланмаган. Бу эса юрак хасталиклари ва ўлим хавфини оширади. Айниқса, маргарин энг зарарли ёғлардан бири ҳисобланади.Қовурилган егуликларТамаддихоналарда қайта-қайта ишлатиладиган ёғ соғлик учун катта зиён келтиради. Ўз навбатида, қизартириб қовурилган егуликлар турли хавфли касалликларни келтириб чиқаради.Шакар ва унинг ўрнини босувчи маҳсулотларШакарнинг меъёрдан кўп миқдори жигарни зўриқтиради ва қатор хасталикларга чалиниш эҳтимолини оширади. Шу боис ЖССТ тавсиясига кўра, кунлик шакар истеъмоли 25 граммдан ошмаслиги керак.Консерваланган ва қадоқланган таомларБундай егуликлар таркибида уларни сақлаш муддатини узайтиришга хизмат қилувчи зарарли қўшимчалар мавжуд. Масалан, картошка чипсларидаги натрий глутамат организмни худди чекиш билан бир хил даражада заҳарлайди.Қолаверса, мутахассислар таркибида худди шу модда бўлган зиравор бўлаклари соғлиқда жиддий муаммоларни юзага келтириш эҳтимоли катта.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/18/45810325_74:0:1274:900_1920x0_80_0_0_efbe8309bb660f98641dc223e7555059.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, дунё янгиликлари, дунёда, жсст, озиқ-овқат
жамият, дунё янгиликлари, дунёда, жсст, озиқ-овқат
Гўшт, маргарин ва қадоқланган таомлар: хавфли бўлган озиқ-овқатлар рўйхати эълон қилинди
13:29 20.10.2024 (янгиланди: 10:48 21.10.2024) ЖССТга кўра, қайта ишланган гўшт маҳсулотлари онкологик касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) саломатлик учун хавфли бўлган беш турдаги озиқ-овқатлар рўйхатини эълон қилди, дея хабар берди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Рўйхатга қайта ишланган гўшт маҳсулотлари киритилган. Унга кўра, колбаса, дудланган мол гўшти, сосиска ва шу сингари қайта ишланган гўшт маҳсулотлари онкологик касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
Ташкилотнинг маълум қилишича, кунига атиги 50 грамм миқдорида шундай егуликларни истеъмол қилиш йўғон ичак саратони ривожланиш хавфини 18 фоизга оширади.
ЖССТ трансёғларни овқатланиш рационидан бутунлай чиқариб ташлаш тарафдори. Қайд этилишича, дунё бўйлаб 5 миллиардга яқин одам шундай зарарли маҳсулотлардан ҳимояланмаган. Бу эса юрак хасталиклари ва ўлим хавфини оширади. Айниқса, маргарин энг зарарли ёғлардан бири ҳисобланади.
Тамаддихоналарда қайта-қайта ишлатиладиган ёғ соғлик учун катта зиён келтиради. Ўз навбатида, қизартириб қовурилган егуликлар турли хавфли касалликларни келтириб чиқаради.
Шакар ва унинг ўрнини босувчи маҳсулотлар
Шакарнинг меъёрдан кўп миқдори жигарни зўриқтиради ва қатор хасталикларга чалиниш эҳтимолини оширади. Шу боис ЖССТ тавсиясига кўра, кунлик шакар истеъмоли 25 граммдан ошмаслиги керак.
Консерваланган ва қадоқланган таомлар
Бундай егуликлар таркибида уларни сақлаш муддатини узайтиришга хизмат қилувчи зарарли қўшимчалар мавжуд. Масалан, картошка чипсларидаги натрий глутамат организмни худди чекиш билан бир хил даражада заҳарлайди.
Қолаверса, мутахассислар таркибида худди шу модда бўлган зиравор бўлаклари соғлиқда жиддий муаммоларни юзага келтириш эҳтимоли катта.