Тошкентда халқаро замонавий санъат биенналеси ўтказилди — фото
Тошкентда халқаро замонавий санъат биенналеси ўтказилди — фото
Sputnik Ўзбекистон
Биенналеда Ўзбекистон, Жанубий Корея, Жазоир, Германия, Буюк Британия, Россия ва Албаниядан келган рассомларнинг рангтасвир асарлари, шунингдек, видео-арт лойиҳаси намойиш этилди.
Биенналеда Ўзбекистон, Жанубий Корея, Жазоир, Германия, Буюк Британия, Россия ва Албаниядан келган рассомларнинг рангтасвир асарлари, шунингдек, видео-арт лойиҳаси намойиш этилди.
14-18 октябрь кунлари “Санъат ва дунё” Х Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси ўтказилди.
Биенналеда Ўзбекистон, Жанубий Корея, Жазоир, Германия, Буюк Британия, Россия ва Албаниядан келган рассомларнинг рангтасвир асарлари, шунингдек, видео-арт лойиҳаси намойиш этилди.
Биенналеда Ўзбекистон, Жанубий Корея, Жазоир, Германия, Буюк Британия, Россия ва Aлбаниядан келган рассомларнинг рангтасвир асарлари, шунингдек, видео-арт лойиҳалари намойиш этилди
Тошкентда таваллуд топган германиялик рассом Aлбина Дворциснинг ёрқин асарлари рамзлар ва чуқур фалсафий маънолар билан тўлдирилган. Унинг қаҳрамонлари – қурбақалар, шаманлар, Миср ва Ҳиндистон маъбудалари сифатида намоён бўлади
Aлбина алоҳида шахслар сифатида тасвирлайдиган қурбақалар образи орқали оламнинг бирлиги ҳақидаги фалсафий ғоясини етказади ва ўз ижодида учта дунёни - Шарқ миниатюраси, Европа Уйғониш даври ва Славян иконографиясини бирлаштиради
Биеннале иштирокчиларининг лойиҳалари замонавий дунё ва жамиятга бўлган муносабати ва қарашлари, шунингдек, турли шакллар, колорит ва сюжетлар орқали ҳаётий санъатдаги дунёқарашини шакллантиришдаги муҳим ролини таъкидлайди