Мирзиёев ҳузурида 2025 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокама қилинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2025 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2025 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2024
Oбуна бўлиш
Йиғилишда 2025 йилга мўлжалланган иқтисодий режалар ҳам кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2025 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, жаҳондаги қийин вазиятга қарамасдан, ички имкониятларни ишга солиш ҳисобига, ўтган 9 ойда Ўзбекистон иқтисодиёти 6,6 фоизга, саноат 7 фоизга ошди. Йил якунигача камида 6 фоиз ўсиш кутилмоқда. Олтин-валюта захираси бу йил илк бор 40 миллиард доллардан ошди. Аҳолининг миллий валютадаги депозитлари 50 фоиз ўсди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2025 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2025 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2024
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2025 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда иқтисодиёт ва инвестиция соҳасидаги асосий вазифалар муҳокама қилинди. Асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолаётган ҳолатда бюджет даромадларини кўпайтиришнинг бирдан бир йўли – солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш экани қайд этилди.
Давлат раҳбари бу тадбиркорлар фаолиятига аралашиш орқали эмас, балки рақамлаштириш, сунъий интеллект ва яширин иқтисодиётни “соя”дан чиқариш ҳисобига бўлиши кераклигини таъкидлади. Халқаро молия ташкилотлари ва бошқа ҳамкорлардан жалб этилган имтиёзли маблағларнинг самарадорлиги масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2025 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2025 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2024
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2025 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда 2025 йилга мўлжалланган иқтисодий режалар ҳам кўриб чиқилди.
Келгуси йилда ялпи ички маҳсулот ўсишини сақлаб қолиш учун барча имконият борлиги қайд этилди. Бунинг учун режалаштирилган лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш, транспорт-логистика, ахборот технологиялари, агро ва молиявий хизматларни ривожлантириш талаб этилади.
Имтиёзларнинг самарадорлигини кўриб чиқиш ва яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича топшириқлар берилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2025 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2025 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2024
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2025 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Яратилган имкониятлар ҳисобига келгуси йилда 78 та туман бюджет харажатини ўзи қоплашга ўтказилади. Бунинг учун ер, мол-мулк ва айланма солиғи тўлиқ, даромад солиғининг 50 фоизи уларнинг ўзида қолдирилади. Ижтимоий давлат тамойилидан келиб чиқиб, таълим ва соғлиқни сақлашга ажратилаётган маблағларни 20 фоизга кўпайтириш назарда тутилмоқда.
Йиғилишда билдирилган фикрлар асосида 2025 йилги Давлат бюджети лойиҳасининг асосий йўналишлари белгилаб олинди. Қонунчиликка мувофиқ, бу лойиҳа ва унинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилинади ҳамда якунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади.
Янгиликлар лентаси
0