Украина асрлар давомида баҳсли ҳудуд бўлиб келган — Орбан

© AP Photo / Vadim GhirdaПремьер-министр Венгрии Виктор Орбан на саммите Европейского политического сообщества в Молдове 1 июня 2023 года.
Премьер-министр Венгрии Виктор Орбан на саммите Европейского политического сообщества в Молдове 1 июня 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2024
Oбуна бўлиш
Венгрия бош вазири Орбан: Украина асрлар давомида баҳсли ҳудуд бўлиб келган.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Украина асрлар давомида баҳсли ҳудуд бўлиб келган, деди Венгрия бош вазири Виктор Орбан Германиянинг нашрига берган интервьюсида, деб ёзади РИА Новости.
Мухбир интервью давомида 1956 йилда Будапешт воқеалари ва Украинадаги ҳозирги можаро ўртасида ўхшашликни кўрсатишга уринди. Орбан Украинадаги вазият бутунлай бошқача эканини айтди. Чунки Венгрия ҳеч қачон Совет Иттифоқи таркибига кирмаган. Венгрияда ҳеч қачон тилида сўзлашувчи жамоа бўлмаган.
“Украина асрлар давомида баҳсли бўлиб келган ҳудуд бўлиб, бу Украинани Венгриядан жуда фарқлайди”, — деди Орбан.
Бундан ташқари, у Украинадаги можарони ўзининг можаросидек тутаётган Европа унда мағлуб бўлаётганини айтди.
"Агар сиз фронтдаги ҳарбий вазиятга ва урушаётган икки томоннинг ҳаракат қилиш қобилиятига қарасангиз, биз ҳозирда ютқазаётган ҳолатда эканлигимиз аён бўлади", — дея қўшимча қилди Венгрия бош вазири.
Олдинроқ Орбан Украина учун энг идеал вариант Россия ва НАТО блоки ўртасида буфер ҳудудга айланиши, акс ҳолда украиналиклар ўз мамлакатини йўқотишини айтган эди.
Венгрия бош вазири, шунингдек, Украина иқтисодиёти фақат Европа ва АҚШдан молиялаш ҳисобига қулагани ва мавжуд бўлганини бир неча бор таъкидлади.
Унинг таъкидлашича, Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш учун Москва ва Киев ўртасидаги музокаралар параллел равишда етарли бўлмайди, Россия ва АҚШ ўртасида 20-30 йил давомида Европадаги хавфсизлик тизимини белгилаб берадиган музокаралар олиб борилиши керак.
Янгиликлар лентаси
0