https://sputniknews.uz/20241015/uzbekistan-china-gaz-46122725.html
Ўзбекистон Хитой билан газ конларидаги захираларни ўзлаштиришда ҳамкорлик қилмоқда
Ўзбекистон Хитой билан газ конларидаги захираларни ўзлаштиришда ҳамкорлик қилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекнефтгаз” делегацияси Хитойнинг Янтай шаҳрида ўтказилган “Глобал саноат энергияси” саммитида иштирок этди.
2024-10-15T12:05+0500
2024-10-15T12:05+0500
2024-10-15T12:05+0500
иқтисод
ўзбекистон
хитой
ўзбекнефтгаз
газ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0f/46122405_0:72:1128:707_1920x0_80_0_0_281b58fed635d25a174f341a3f0175f8.jpg
TOШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Хитойдан табиий газ қазиб чиқаришни барқарорлаштириш учун янги компрессор блоклари олиб келинади, дея хабар берди “Ўзбекнефтгаз” матбуот хизмати. “Ўзбекнефтгаз” тасарруфидаги газ конларида қазиб чиқариш барқарорлигини таъминлаш ва мавжуд захираларни максимал ўзлаштириш мақсадида кичик компрессор станцияларини қуриш лойиҳалари амалга оширилмоқда. “Ўзбекнефтгаз” делегацияси Хитойнинг Янтай шаҳрида ўтказилган “Глобал саноат энергияси” саммитида иштирок этиб, “Jereh Group” компанияси билан ҳамкорлик масалалари юзасидан музокаралар ўтказди. Делегация аъзолари “Jereh Group”нинг компрессор қурилмаларини ишлаб чиқариш янги заводининг очилиш маросимида ҳам иштирок этиб, компрессор станцияларини Ўзбекистонга етказиб бериш масалаларини муҳокама қилишди.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0f/46122405_46:0:1083:778_1920x0_80_0_0_8ace469b543332cbc2128e46b3ff2a69.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
“ўзбекнефтгаз” хитойнинг янтай шаҳрида “глобал саноат энергияси” саммити
“ўзбекнефтгаз” хитойнинг янтай шаҳрида “глобал саноат энергияси” саммити
Ўзбекистон Хитой билан газ конларидаги захираларни ўзлаштиришда ҳамкорлик қилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” делегацияси Хитойнинг Янтай шаҳрида ўтказилган “Глобал саноат энергияси” саммитида иштирок этди.
TOШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Хитойдан табиий газ қазиб чиқаришни барқарорлаштириш учун янги компрессор блоклари олиб келинади, дея хабар берди “Ўзбекнефтгаз” матбуот хизмати.
“Ўзбекнефтгаз” тасарруфидаги газ конларида қазиб чиқариш барқарорлигини таъминлаш ва мавжуд захираларни максимал ўзлаштириш мақсадида кичик компрессор станцияларини қуриш лойиҳалари амалга оширилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” делегацияси Хитойнинг Янтай шаҳрида ўтказилган “Глобал саноат энергияси” саммитида иштирок этиб, “Jereh Group” компанияси билан ҳамкорлик масалалари юзасидан музокаралар ўтказди.
“Лойиҳанинг биринчи босқичида Хитойнинг “Jereh Group” компанияси томонидан 15 та компрессор блоки тайёрланиб, етказиб берилди ва ишга туширилди. Иккинчи босқичда яна 64 та компрессор блоки тайёрланиб, етказиб бериш режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Делегация аъзолари “Jereh Group”нинг компрессор қурилмаларини ишлаб чиқариш янги заводининг очилиш маросимида ҳам иштирок этиб, компрессор станцияларини Ўзбекистонга етказиб бериш масалаларини муҳокама қилишди.