Олмалиқ комбинати дунёдаги энг йирик саноат мажмуаларидан бирига айланади

© Пресс-служба президента УзбекистанаДавлат раҳбари Олмалиқ комбинатидаги йирик мажмуа қурилиш майдонида бўлди
Давлат раҳбари Олмалиқ комбинатидаги йирик мажмуа қурилиш майдонида бўлди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2024
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Олмалиқдаги “Ёшлик-1” кони ҳамда унинг негизида қурилаётган 3-мис бойитиш фабрикасини кўздан кечирди.
TOШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Олмалиқ кон-металлургия комбинати тоғ-кон металлургияси соҳасида дунёдаги энг йирик саноат мажмуаларидан бирига айланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг комбинатга ташриф чоғида маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Олмалиқдаги “Ёшлик-1” кони ҳамда унинг негизида қурилаётган 3-мис бойитиш фабрикасини кўздан кечирди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаДавлат раҳбари Олмалиқ комбинатидаги йирик мажмуа қурилиш майдонида бўлди
Глава государства посетил строительство крупного комплекса на Алмалыкском комбинате - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2024
Давлат раҳбари Олмалиқ комбинатидаги йирик мажмуа қурилиш майдонида бўлди
Олмалиқ кон-металлургия комбинатирангли, нодир ва қимматбаҳо металлар қазиб чиқаришда етакчи. Мамлакат ялпи саноат маҳсулотининг 5 фоизи, саноат маҳсулотлари экспортининг 6 фоизи унинг ҳиссасига тўғри келади. Комбинат тизимида 35 мингга яқин киши ишлайди.
Қайд этилишича, ўтган йили 148 минг тонна мис, 17 тоннадан зиёд олтин, 162 тонна кумуш ишлаб чиқарилган. 1 миллиард 100 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиб, 662 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаДавлат раҳбари Олмалиқ комбинатидаги йирик мажмуа қурилиш майдонида бўлди
Глава государства посетил строительство крупного комплекса на Алмалыкском комбинате - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2024
Давлат раҳбари Олмалиқ комбинатидаги йирик мажмуа қурилиш майдонида бўлди
“Кейинги йилларда геологик қидирувлар ва инвестициялар миқдори ошгани натижасида ишлаб чиқаришнинг янги имкониятлари топилмоқда. Шулардан бири – “Ёшлик-1” кони. Бу ерда истиқболли инвестициявий лойиҳа амалга оширилмоқда. Кон ҳудуди 11 минг гектар. Захираси ҳам салмоқли – йилига 65 миллион тонна маъдан. Бу конда олтин, мис, кумуш, молибден, селен каби 13 турдаги қимматли ва нодир металлар бор”, — дейилади хабарда.
“Ёшлик-1” кони маъданларидан юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 3-мис бойитиш фабрикаси барпо этилмоқда. Унинг қурилишига 2021 йил 29 июлда тамал тоши қўйилган эди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаДавлат раҳбари Олмалиқ комбинатидаги йирик мажмуа қурилиш майдонида бўлди
Глава государства посетил строительство крупного комплекса на Алмалыкском комбинате - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2024
Давлат раҳбари Олмалиқ комбинатидаги йирик мажмуа қурилиш майдонида бўлди
“Бу йирик лойиҳанинг қиймати 4,6 миллиард доллар бўлиб, конни қазиш, фабрика ва унинг инфратузилмасини қуришни ўз ичига олади. Ҳозирги кунда 200 миллион куб метр кон юзаси очилган, 41 километр темир йўл ётқизилган, 650 мегаваттли подстанция қўйилган. АҚШ, Буюк Британия, Германия, Туркия, Хитой, Россия ва бошқа Европа давлатларидан ускуналар келтирилган. Фабрика ва бошқа инфратузилмалар қурилиши жадал кетмоқда”, — дея маълум қилинган хабарда.
Қуйидагилар маълум қилинди:
Мазкур фабрика биринчи босқичда йилига 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга бўлади.
Бу орқали йиллига 917 минг тонна мис ва 2,5 минг тонна молибден концентратлари ишлаб чиқарилади. 5 минг 600 кишининг бандлиги таъминланади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаДавлат раҳбари Олмалиқ комбинатидаги йирик мажмуа қурилиш майдонида бўлди
Глава государства посетил строительство крупного комплекса на Алмалыкском комбинате - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2024
Давлат раҳбари Олмалиқ комбинатидаги йирик мажмуа қурилиш майдонида бўлди
Бу йирик лойиҳа турдош саноат тармоқларининг ривожланишига ҳам туртки берди. Масалан, фабрика қурилишига металл конструкциялар етказиб бериш учун 6 та завод ишга туширилди. Муҳандислик, дастурий таъминот ва касб-ҳунар таълими янги даражага чиқмоқда. Янги турар жойлар ва хизматларга талаб пайдо бўлмоқда.
Фабрикада логистика жараёни ҳам қулайлаштирилади.
Фабриканинг барча корпуслари орасида конвейерлар бўлади.
Бу юк ортиш ва ташишни бартараф этиб, харажатларни қисқартиради.
Иккинчи босқичда қувват 160 миллион тоннага етади ёки бугунги кўрсаткичдан 3 баробарга кўпаяди.
Ушбу икки босқич амалга оширилиши натижасида корхона 2028 йилга бориб йилига 400 минг тонна мис, 50 тонна олтин ва 270 тонна кумуш ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.
“Шу тариқа Олмалиқ комбинати тоғ-кон металлургияси соҳасида дунёдаги энг йирик саноат мажмуаларидан бирига айланади”, — дея қайд этилган хабарда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаДавлат раҳбари Олмалиқ комбинатидаги йирик мажмуа қурилиш майдонида бўлди
Глава государства посетил строительство крупного комплекса на Алмалыкском комбинате - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2024
Давлат раҳбари Олмалиқ комбинатидаги йирик мажмуа қурилиш майдонида бўлди
Халқаро баҳолаш мезонларига кўра, Олмалиқда миснинг ялпи захираси 45 миллион тоннани, олтин захираси эса 5 минг тоннадан зиёдни ташкил этиши аниқланган. Бу дунё миқёсида ҳам энг йирик ва ноёб кўрсаткичлардир.
Яна бир муҳим томони, бугун дунёда “яшил иқтисодиёт”, электр техникаси, электромобиллар саноати жадал ривожланмоқда. Бунинг натижасида 2030 йилга бориб мис маҳсулотларига бўлган эҳтиёж 40 фоизга ортиши кутилмоқда.
Яъни, Олмалиқ комбинати маҳсулотларига узоқ йиллар давомида халқаро даражада бўлади. Келгусида комбинат ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар ҳажми 3 мартадан зиёд кўпаяди ва унинг қиймати қарийб 8 миллиард долларга етади. Қолаверса, 11 мингта янги, юқори технологик иш ўринлари яратилади.
Янгиликлар лентаси
0