“Ўзгарувчан дунёда медиа ривожланиши” МДҲ давлатларининг III медиафоруми бўлиб ўтади

© РИА Новости Международная медиагруппа "Россия сегодня"
Международная медиагруппа Россия сегодня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2024
Oбуна бўлиш
Форумда МДҲ давлатларининг тегишли вазирликлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари, ихтисослаштирилган муассасалар, таҳлил марказлари вакиллари иштирок этади.
TOШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Шу йилнинг 7 ноябрь куни соат 10.00 да “Россия сегодня” халқаро мультимедиа матбуот марказида “Ўзгарувчан дунёда медиа ривожланиши” МДҲ давлатларининг III медиафоруми бўлиб ўтади.
Иштирокчилар: МДҲ давлатларининг тегишли вазирликлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари, ихтисослаштирилган муассасалар, таҳлил марказлари вакиллари.
Пленумнинг асосий мавзуси замонавий медианинг трансформацияси бўлади: газета ва журналлардан — сунъий интеллектгача.
Сессияларда сунъий интеллект даврида МДҲ медиа келажаги, форматлар кураши тенденциялари ва йўналишлари, фактчекинг ва контентни текшириш, ягона маданий медиа кодекси ва трансмиллий медиалойиҳаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Тадбир Россия Федерацияси Рақамли ривожланиш, коммуникациялар ва оммавий коммуникациялар вазирлиги кўмагида “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи томонидан ташкил этилмоқда.
Онлайн иштирокчилар учун жонли эфир ташкил этилади. “Ўзгарувчан дунёда медиа ривожланиши” МДҲ давлатларининг III медиафоруми расмий веб-сайтида аккредитациядан ўтиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0