https://sputniknews.uz/20241014/uzbekistan-kyrgyzstan-kazakhstan-energetika-suv-xojalik-vazir-46107471.html
Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон энергетика ва сув хўжаликлари вазирлари учрашди
Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон энергетика ва сув хўжаликлари вазирлари учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Учрашувда вазирлар сув-энергетика тизимининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш масалаларини муҳокама қилишди.
2024-10-14T09:57+0500
2024-10-14T09:57+0500
2024-10-14T13:47+0500
иқтисод
ўзбекистон
қозоғистон
қирғизистон
энергетика вазирлиги
энергетика
сув хўжалиги вазирлиги
сув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0e/46107160_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_ef6c298bded389a53c3f4e362214144b.jpg
TOШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика ва сув хўжаликлари вазирларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги. Тошкентда Ўзбекистон энергетика вазири, Ўзбекистон сув хўжалиги вазири, Қозоғистон энергетика вазири, Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири ва Қирғизистон энергетика вазири ҳамда бошқа мутасадди раҳбарлар иштирокида навбатдаги ишчи учрашув бўлиб ўтди. Шунингдек, ушбу учрашувда Озарбайжон энергетика вазири ўринбосари меҳмон сифатида иштирок этди. Учрашувда мамлакатлар сув-энергетика тизимининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тармоқлар иш режимларининг графиклари келишилди. Учрашув сўнгида томонлар ўртасида доимий ишчи гуруҳ йиғилишларини ўтказиб туриш ва лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан “йўл ҳаритаси”ни имзолаш таклиф этилди. Қайд этилишича, тегишли ҳужжатлар ҳам имзоланди.
ўзбекистон
қозоғистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0e/46107160_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_57746908afa6f6cef0c459f501e5144b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қирғизистон қозоғистон энергетика ва сув хўжаликлари вазирлар учрашув
ўзбекистон қирғизистон қозоғистон энергетика ва сув хўжаликлари вазирлар учрашув
Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон энергетика ва сув хўжаликлари вазирлари учрашди
09:57 14.10.2024 (янгиланди: 13:47 14.10.2024) Учрашувда вазирлар сув-энергетика тизимининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш масалаларини муҳокама қилишди.
TOШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика ва сув хўжаликлари вазирларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.
Тошкентда Ўзбекистон энергетика вазири, Ўзбекистон сув хўжалиги вазири, Қозоғистон энергетика вазири, Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири ва Қирғизистон энергетика вазири ҳамда бошқа мутасадди раҳбарлар иштирокида навбатдаги ишчи учрашув бўлиб ўтди. Шунингдек, ушбу учрашувда Озарбайжон энергетика вазири ўринбосари меҳмон сифатида иштирок этди.
Учрашувда мамлакатлар сув-энергетика тизимининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тармоқлар иш режимларининг графиклари келишилди.
“Мазкур тадбирда томонлар ўртасида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, хусусан, “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши лойиҳасининг ҳозирги ҳолати ҳамда сув-энергетика балансини мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Шу билан бирга, учрашувда Хитойнинг “CEEC” компанияси вакиллари билан Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилоятида “Чотқол” ГЭС қурилиши юзасидан ўтказилган дастлабки ўрганишлар ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.
Учрашув сўнгида томонлар ўртасида доимий ишчи гуруҳ йиғилишларини ўтказиб туриш ва лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан “йўл ҳаритаси”ни имзолаш таклиф этилди. Қайд этилишича, тегишли ҳужжатлар ҳам имзоланди.