https://sputniknews.uz/20241014/tashkent-india-goa-parvozlar-46114725.html
Тошкентдан Ҳиндистоннинг Гоа штатига парвозлар йўлга қўйилади
Тошкентдан Ҳиндистоннинг Гоа штатига парвозлар йўлга қўйилади
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент-Гоа-Тошкент янги ҳаво қатнови ҳафтанинг якшанба ва чоршанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
2024-10-14T16:48+0500
2024-10-14T16:48+0500
2024-10-14T16:48+0500
туризм
ҳиндистон
ўзбекистон
авиапарвозлар
элчихона
uzbekistan airways
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/03/45951604_0:99:3289:1949_1920x0_80_0_0_6eee945f3157161958f3cc97af8b5f38.jpg
TOШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Тошкентдан Ҳиндистоннинг Гоа штатига парвозлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси ва "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда маълум қилинди, деб ёзмоқда "Дунё" АА. Ҳиндистоннинг Гоа штатида Ўзбекистон туризм салоҳияти ҳамда "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси томонидан шу йил 27 октябрь куни йўлга қўйилаётган Тошкент-Гоа-Тошкент авиақатновига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. Унда иштирокчиларга сайёҳликнинг Ўзбекистонга хос бўлган турлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Тошкент-Гоа-Тошкент янги ҳаво қатнови ҳафтанинг якшанба ва чоршанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилганлиги айтилди. Бугунги кунда Тошкентдан Деҳли ва Мумбай шаҳарларига "Uzbekistan Airways" ва "IndiGo" компаниялари томонидан ҳафтасига 16 та парвоз бажарилмоқда. Миллий авиаташувчининг янги йўналишни ўзлаштириши натижасида авиарейслар сони 18 тага етади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/03/45951604_280:0:3011:2048_1920x0_80_0_0_806e6960b6cbe580e530cb27e68bf00f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент-гоа-тошкент янги ҳаво қатнови
тошкент-гоа-тошкент янги ҳаво қатнови
Тошкентдан Ҳиндистоннинг Гоа штатига парвозлар йўлга қўйилади
Тошкент-Гоа-Тошкент янги ҳаво қатнови ҳафтанинг якшанба ва чоршанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
TOШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Тошкентдан Ҳиндистоннинг Гоа штатига парвозлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси ва "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда маълум қилинди, деб ёзмоқда
"Дунё" АА. Ҳиндистоннинг Гоа штатида Ўзбекистон туризм салоҳияти ҳамда "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси томонидан шу йил 27 октябрь куни йўлга қўйилаётган Тошкент-Гоа-Тошкент авиақатновига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.
Унда иштирокчиларга сайёҳликнинг Ўзбекистонга хос бўлган турлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Тошкент-Гоа-Тошкент янги ҳаво қатнови ҳафтанинг якшанба ва чоршанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилганлиги айтилди.
“Гоага парвозлар ҳам муваффақиятли бўлишига ишончимиз комил. Ўзбекистон ва унга қўшни минтақалардаги давлатлар аҳолиси мазкур штатнинг денгиз соҳилида жойлашган дам олиш масканларига қизиқиши катта. Шунингдек, Гоа ва унга туташ штатлардаги сайёҳлар ҳам энди Ўзбекистонга тўғридан-тўғри учиш имкониятига эга бўлмоқда”, – деди "Aero World Travels" компанияси раҳбари Ажай Аря.
Бугунги кунда Тошкентдан Деҳли ва Мумбай шаҳарларига "Uzbekistan Airways" ва "IndiGo" компаниялари томонидан ҳафтасига 16 та парвоз бажарилмоқда. Миллий авиаташувчининг янги йўналишни ўзлаштириши натижасида авиарейслар сони 18 тага етади.