“Буни уддаладим!”: Шимолий қутбга борган Шаҳзода Ёқубова таассуротлари

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ўзбекистонлик Шаҳзода Ёқубова Шимолий қутбда бўлди. У Росатомнинг "Билмлар музёрари кемаси" Арктика экспедициясида иштирок этди. Шаҳзода экспедиция қандай ўтгани ҳақидаги таасуротларини Sputnik Ўзбекистон билан бўлишди.
Россиянинг 2019 йилда бошланган мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган “Билимлар музёрари кемаси” лойиҳаси бу йил биринчи марта халқаро даражага чиқди. 13 август куни 15 давлатдан 63 нафар мактаб ўқувчиси ва мутахассислари “Ғалабанинг 50 йиллиги” ядровий музёрар кемасида Шимолий қутбга йўл олди. Экспедиция 17 август куни Шимолий қутбга етиб борди.
© ФГУП "Атомфлот"Атомный ледокол "50 лет Победы" доставил участников экспедиции Росатома "Ледокол знаний" на Северный полюс
Атомный ледокол 50 лет Победы доставил участников экспедиции Росатома Ледокол знаний на Северный полюс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2024
Атомный ледокол "50 лет Победы" доставил участников экспедиции Росатома "Ледокол знаний" на Северный полюс
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, “Росатом” Арктика экспедициясининг асосий таркибига давлат корпорацияси ядро технологияларини ривожлантираётган мамлакатлардан 10 нафар талаба кирган. Улар орасига Ўзбекистон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь, Мўғулистон, Венгрия, Ҳиндистон, Хитой, ЖАР киради.
© Архив Шахзоды ЁкубовойУзбекистанка Шахзода Ёкубова побывала на Северном полюсе в составе арктической экспедиции "Росатома"
Узбекистанка Шахзода Ёкубова побывала на Северном полюсе в составе арктической экспедиции Росатома - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2024
Узбекистанка Шахзода Ёкубова побывала на Северном полюсе в составе арктической экспедиции "Росатома"
Унда "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети" Тошкент филиали 4-босқич битирувчиси Шаҳзода Ёқубова ҳам иштирок этди. Ёқубова ҳозирда Венгрия университетларидан бирида магистратурада машинасозлик бўйича таҳсил олмоқда. У ўз танловини илм-фан билан боғлиқ барча нарсанинг техник томонини, хусусан, физикани ўзлаштиришга қарор қилгани билан изоҳлайди.
Шаҳзода бу йил Сочида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон ёшлар фестивалида Арктика экспедициясида иштирок этиш учун танланган эди.
© Архив Шахзоды ЁкубовойУзбекистанка Шахзода Ёкубова побывала на Северном полюсе в составе арктической экспедиции "Росатома"
Узбекистанка Шахзода Ёкубова побывала на Северном полюсе в составе арктической экспедиции Росатома - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2024
Узбекистанка Шахзода Ёкубова побывала на Северном полюсе в составе арктической экспедиции "Росатома"

“Фестивалга, кейин эса Арктика экспедициясига борганим ҳайратланарли. Мен тўғри жойда, керакли вақтда ва керакли кўникмаларга эга бўлдим. Мен Ўзбекистонда жуда кўп иқтидорли ёшлари биламан. Агар уларга имконият берсангиз, улар жуда кўп ажойиб кашфиётлар қилишлари мумкин”, — деб ишонади Шаҳзода.

Экспедиция пайтида у биринчи марта 10-синфда Шимолий қутбга бориш истаги борлигини эслади. У бу мавзуни жиддий ўрганишни бошлади ва, масалан, Арктиканинг махсус паспорти борлигини билиб олди. Аммо ўшанда Шаҳзода бунинг имкони йўқ, деб ўйлади, чунки у ҳаётини физика билан боғламоқчи эди. Хўш, у қандай қилиб дунёнинг ўша қисмига бориб қолди?
© Архив Шахзоды ЁкубовойУзбекистанка Шахзода Ёкубова побывала на Северном полюсе в составе арктической экспедиции "Росатома"
Узбекистанка Шахзода Ёкубова побывала на Северном полюсе в составе арктической экспедиции Росатома - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2024
Узбекистанка Шахзода Ёкубова побывала на Северном полюсе в составе арктической экспедиции "Росатома"
Экспедиция аъзолари автобусда Мурманск портида уларни кутиб турган "Ғалабанинг 50 йиллиги” ядровий музёрар кемасига боришди ва ўша куни Шимолий қутбга сузиб кетишди. Шаҳзоданинг айтишича, у ерга сув орқали йўл 4 кун давом этган. Парвоз давомида ташкилотчилар иштирокчилар учун бой маърифий дастур тайёрлашган.
© ТВ "Страна Росатом"Узбекистанка Шахзода Ёкубова побывала на Северном полюсе в составе арктической экспедиции "Росатома"
Узбекистанка Шахзода Ёкубова побывала на Северном полюсе в составе арктической экспедиции Росатома - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2024
Узбекистанка Шахзода Ёкубова побывала на Северном полюсе в составе арктической экспедиции "Росатома"
“Маърузалардан ташқари маҳорат дарслари, илмий ўйинлар ўтказдик, илмий фильмлар намойиш этилди”, – дея қўшимча қилади Шаҳзода.
Бундан ташқари, ядро соҳаси бўйича мутахассислар, жумладан, Арктика ва Шимолий денгиз йўлини ривожлантириш бўйича ядро саноатининг ечимлари ва, албатта, ёшлар учун “карьера” қилиш имкониятлари ҳақида гапириб беришди. Ўз навбатида, Шаҳзода мактаб ўқувчиларига ўз нутқини элементар заррачаларга бағишлади.
© ТВ "Страна Росатом"На Северном полюсе установили флаг Узбекистана
На Северном полюсе установили флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2024
На Северном полюсе установили флаг Узбекистана
"Ташкилотчилар маъруза камроқ илмий бўлишини сўрашди, шунда иштирокчилар атамаларни тушунишлари мумкин эди, шунинг учун мен уни интерактив форматда тақдим этдим", — деб эслайди экспедиция иштирокчиси.
Шаҳзода алоқа ва интернетсиз кунларни, улар мулоқот учун ўз мессенжерини ўйлаб топганини алоҳида завқ билан эслайди.
“Бизда почта қутиси бор эди, у ерда ҳар ким қайси кабинага нима жўнатиш кераклигини айтиб, хабар қолдиради. Интернет ҳам, алоқа ҳам йўқ эди, ҳамма гаплашарди. Мен бу ҳақда узоқ вақтдан бери орзу қилардим!”, — деди у.
Музга тушишдан олдин уларга кўрсатмалар берилди, чунки улар тўрт оёқли шимол аҳолиси — оқ айиқ билан учрашувга тайёрланиш керак.
“Биздан ўзимиз ҳеч қаерга бормасликни, узоққа бормасликни сўрашди, чунки оқ айиқлар бўлиши мумкин”, — дейди Шахзода. — Бизга қуролли икки киши ҳамроҳлик қилди. Ҳар ҳолда, ўлдириш учун эмас, балки ҳеч бўлмаганда оқ айиқни қўрқитиш учун. Афсуски, биз айиқларни кўра олмадик”.
Қайтишда экспедиция аъзолари Франц-Иосиф Ер архипелаги яқинида ҳам тўхтаб, тўғридан-тўғри палубада барбекю қилишди, деди Шаҳзода. "Бу энг гўзал манзара эди, мен ўзимни осмонда бўлгандек ҳис қилдим ва ўзимга: "Мен буни уддаладим, мен шу ердаман!", дедим.
© Архив Шахзоды ЁкубовойУзбекистанка Шахзода Ёкубова побывала на Северном полюсе в составе арктической экспедиции "Росатома"
Узбекистанка Шахзода Ёкубова побывала на Северном полюсе в составе арктической экспедиции Росатома - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2024
Узбекистанка Шахзода Ёкубова побывала на Северном полюсе в составе арктической экспедиции "Росатома"
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Янгиликлар лентаси
0