БАА компанияси Ўзбекистонга камёб дори воситаларини етказиб бермоқчи

© Sputnik / Денис Абрамов / Медиабанкка ўтишФармацевтический завод "Биоком" в Ставрополье
Фармацевтический завод Биоком в Ставрополье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2024
Oбуна бўлиш
БАА компанияси Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқмоқда.
TOШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)нинг "MBS Global Investments" компанияси тиббиётда камёб бўлган дори воситаларини Ўзбекистон бозорига етказиб беради, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистон дипломатлари БААнинг "MBS Global Investments" компанияси ижрочи директори Ажмал Шарафуддин билан учрашди.
БАА вакили Ўзбекистон фармацевтика маҳсулотларни "Julphar" компанияси билан биргаликда етказиб беришга қизиқиш билдирилди.
“Биринчи босқичда тиббиётда камёб бўлган дори воситалари Ўзбекистон бозорига компаниянинг Ҳиндистондаги ишлаб чиқариш мажмуаларидан етказиб берилади. Иккинчи босқичда эса уларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа амалга оширилади”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, компания инфратузилма соҳасида Жаҳон банки билан амалга оширилаётган "Тошкент-Андижон" пуллик йўлини қуриш лойиҳасида иштирок этишга таклиф этилди.
Музокаралар якунида юқорида муҳокама қилинган лойиҳалар билан батафсил танишиш мақсадида шу йилнинг ноябрь ойида мазкур компания вакилларининг Ўзбекистонга сафарини амалга оширишга келишилди.
Дорихонада дорининг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2024
Дорининг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин — видео
Янгиликлар лентаси
0