Академик эшкак эшиш: ўзбекистонликларнинг Осиё чемпионатидаги натижалари қандай?

© Пресс-служба НОК УзбекистанаКоманда Узбекистана по академической гребле завоевала 5 медалей ЧА.
Команда Узбекистана по академической гребле завоевала 5 медалей ЧА. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2024
Oбуна бўлиш
Самарқандда бўлиб ўтаётган академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати баҳслари натижалари маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик академик эшкак эшувчилар Самарқандда ўтаётган Осиё чемпионатида олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Кеча Самарқандда академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатининг ҳал қилувчи баҳсларига старт берилди. Кун давомида кечган муросасиз пойгаларда спортчилар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Совриндорлар:
Олтин медаль: LM2x — Шаҳзод Нурматов, Собир Сафаралиев, LM4 — Озод Маматов, Самир Розиқов, Далер Ахуров, Бобомурод Пардаев, M4 — Фазлиддин Каримов, Дилшод Худойбердиев, Давржон Давронов, Алишер Турдиев
Кумуш медаль: LW1x — Малика Тагматова.
Бронза медаль: M2x — Шаҳбоз Холмурзаев, Меҳрожбек Маматқулов.
Маълумот учун, академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати 10 октябрь куни бошланган, унда 13 мамлакатдан 250 нафар спортчи иштирок этмоқда. Мусобақа ўз ишини 14 октябрь куни якунлайди.
Янгиликлар лентаси
0