https://sputniknews.uz/20241011/prezident-standartlashtirish-axborot-46069835.html
Президентга стандартлаштириш соҳасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди
Президентга стандартлаштириш соҳасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев 10 октябрь куни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ишлар ва режалар билан танишди. Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича катта марралар белгиланган. Бунда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва метрология масалалари муҳим аҳамиятга эга. Шу боис президентнинг жорий йил 27 февралдаги фармонига асосан, соҳадаги давлат бошқаруви такомиллаштирилди ҳамда янги вазифалар қўйилди.
2024-10-11T10:32+0500
2024-10-11T10:32+0500
2024-10-11T13:58+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0b/46069238_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_7ce00e490f868b16bfb93aca5a1bc280.jpg
TOШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 10 октябрь куни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ишлар ва режалар билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича катта марралар белгиланган. Бунда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва метрология масалалари муҳим аҳамиятга эга. Шу боис президентнинг жорий йил 27 февралдаги фармонига асосан, соҳадаги давлат бошқаруви такомиллаштирилди ҳамда янги вазифалар қўйилди. Мутасаддилар соҳада қилинган ишлар, йил якунигача ва кейинги йилга мўлжалланган режалар бўйича ахборот берди. Давлат раҳбари ташқи бозорларга чиқиш учун самарали техник тартибга солиш тизими шартлигини таъкидлаб, қўшимча вазифаларни белгилаб берди. Бугунги кунда Ўзбекистондаги 269 та лабораториядан атиги 64 тасида ўтказилган синовлар халқаро даражада тан олинади. Оқибатда тадбиркорлар маҳсулотларини экспортга олиб чиқишда қўшимча синовлар ўтказишга мажбур бўлмоқда. Шу боис халқаро тан олинадиган лабораторияларни кўпайтириш, электр техникаси, қурилиш материаллари, машинасозлик каби соҳаларда 10 та янги лаборатория ташкил қилиш зарурлиги айтилди. Соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳам топшириқ берилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0b/46069238_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_dbbdb68475ae5bb126074c71c0cefe8c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
президент стандартлаштириш ахборот
президент стандартлаштириш ахборот
Президентга стандартлаштириш соҳасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди
10:32 11.10.2024 (янгиланди: 13:58 11.10.2024) Мутасаддилар соҳада қилинган ишлар, йил якунигача ва кейинги йилга мўлжалланган режалар бўйича ахборот берди.
TOШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 10 октябрь куни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ишлар ва режалар билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича катта марралар белгиланган. Бунда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва метрология масалалари муҳим аҳамиятга эга. Шу боис президентнинг жорий йил 27 февралдаги фармонига асосан, соҳадаги давлат бошқаруви такомиллаштирилди ҳамда янги вазифалар қўйилди.
“Сўнгги йилларда 12 мингта стандарт тасдиқланган эди. Йил бошидан буён яна 1 минг 40 та халқаро стандарт қабул қилинди. Маҳсулот хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш мақсадида 29 та техник регламент ишлаб чиқилди. Булар саноат корхоналари ва тадбиркорларга етказилиб, сертификатлар олишига кўмаклашилаяпти”, - дейилади хабарда.
Мутасаддилар соҳада қилинган ишлар, йил якунигача ва кейинги йилга мўлжалланган режалар бўйича ахборот берди.
Давлат раҳбари ташқи бозорларга чиқиш учун самарали техник тартибга солиш тизими шартлигини таъкидлаб, қўшимча вазифаларни белгилаб берди.
Бугунги кунда Ўзбекистондаги 269 та лабораториядан атиги 64 тасида ўтказилган синовлар халқаро даражада тан олинади. Оқибатда тадбиркорлар маҳсулотларини экспортга олиб чиқишда қўшимча синовлар ўтказишга мажбур бўлмоқда.
Шу боис халқаро тан олинадиган лабораторияларни кўпайтириш, электр техникаси, қурилиш материаллари, машинасозлик каби соҳаларда 10 та янги лаборатория ташкил қилиш зарурлиги айтилди.
Таъкидланишича, бу йил 340 та миллий стандарт, 2025 йил якунигача яна 38 та регламент ишлаб чиқилади. 28 та техник қўмита, лабораториялар фаолиятини рақамлаштириш ҳам муҳим. Бунинг учун “Техник тартибга солиш” электрон платформаси ишга туширилади.
Соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳам топшириқ берилди.