https://sputniknews.uz/20241011/eron-rossiya-kelishuv-46086192.html
Эрон ва Россия стратегик шериклик тўғрисида келишув имзолайди
Эрон ва Россия стратегик шериклик тўғрисида келишув имзолайди
Sputnik Ўзбекистон
Теҳрон ва Москва ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги келишув Қозонда бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида имзоланиши кутилмоқда. 11.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-11T17:35+0500
2024-10-11T17:35+0500
2024-10-11T17:35+0500
россия
эрон
владимир путин
масъуд пезешкиён
ашхобод
брикс (brics)
дунёда
дунё янгиликлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0b/46086325_0:0:3026:1702_1920x0_80_0_0_7151c24c5f34f463de771468a669e8ff.jpg
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Ашхободда Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашувда Россия билан кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзоланишига умид билдирди.Учрашув чоғида Пезешкиён Эрон ва Россия ўртасидаги муносабатлар стратегик ва самимий эканини, икки давлат ҳамкорлиги иқтисодий ва маданий жиҳатдан кундан-кунга мустаҳкамланиб бораётганини қайд этди. Шунингдек, Эрон президенти Пезешкиён Москва ва Теҳроннинг халқаро майдондаги позициялари ўхшашлигини ҳам айтиб ўтди.Яқин Шарқдаги вазият бораида Пезешкиён Ғарб давлатлар ушбу минтақада тинчлик ўрнатилишини истамаслигини айтиб ўтди. Ашхободда бўлиб ўтган Путин ва Пезешкиён ўртасидаги музокаралар бир соатга яқин давом этди. Давлат раҳбарлари ўртасидаги мулоқот делегациялар доирасида бошланди, сўнгра музокаралар юзма-юз давом этди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.Эслатиб ўтамиз, Масъуд Пезешкиён президент этиб сайланганидан 3 кун ўтиб, (8 июлда) Теҳрон Эроннинг “дўсти ва қўшниси” Россия билан кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзолашга тайёрлигини билдирган эди. 18 сентябрь куни Россия президенти келишув лойиҳасини маъқуллади, 4 октябрь куни Ислом Республикасининг Москвадаги элчиси Казем Жалоли ҳужжат имзолашга тайёрлигини маълум қилди.БРИКС ассоциацияси 2006 йилда Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой томонидан ташкил этилган бўлиб, 2011 йилда Жанубий Африка қўшилган. 2024 йилнинг 1 январида Миср, Эрон, БАА, Саудия Арабистони ва Эфиопия гуруҳнинг тўлиқ аъзоси бўлган эди.
эрон
ашхобод
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0b/46086325_131:0:2862:2048_1920x0_80_0_0_20dc18b14e1e8a66a4fb3bc4b5b66b67.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, эрон, владимир путин, масъуд пезешкиён, ашхобод, брикс (brics), дунёда, дунё янгиликлари
россия, эрон, владимир путин, масъуд пезешкиён, ашхобод, брикс (brics), дунёда, дунё янгиликлари
Эрон ва Россия стратегик шериклик тўғрисида келишув имзолайди
Теҳрон ва Москва ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги келишув Қозонда бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида имзоланиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Ашхободда Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашувда Россия билан кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзоланишига умид билдирди.
“Умид қиламанки, биз ушбу келишувни Россияда бўлиб ўтадиган БРИКС саммити чоғида имзолаймиз”, - дея унинг сўзларини келтиради матбуот хизмати.
Учрашув чоғида Пезешкиён Эрон ва Россия ўртасидаги муносабатлар стратегик ва самимий эканини, икки давлат ҳамкорлиги иқтисодий ва маданий жиҳатдан кундан-кунга мустаҳкамланиб бораётганини қайд этди.
Шунингдек, Эрон президенти Пезешкиён Москва ва Теҳроннинг халқаро майдондаги позициялари ўхшашлигини ҳам айтиб ўтди.
“Эрон ва Россия бир-бирини тўлдирувчи ажойиб салоҳиятга эга ва бизнинг халқаро майдондаги позицияларимиз (бошқа мамлакатларга қараганда – таҳр.) бир-бирига яқинроқдир”, — деди Пезешкиён.
Яқин Шарқдаги вазият бораида Пезешкиён Ғарб давлатлар ушбу минтақада тинчлик ўрнатилишини истамаслигини айтиб ўтди.
"Ҳозир минтақадаги вазият оғир Америка ва Европа бу ердаги вазиятнинг тинчланишини истамайди", - деди у Россия президенти билан учрашувда.
Ашхободда бўлиб ўтган Путин ва Пезешкиён ўртасидаги музокаралар бир соатга яқин давом этди. Давлат раҳбарлари ўртасидаги мулоқот делегациялар доирасида бошланди, сўнгра музокаралар юзма-юз давом этди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Эслатиб ўтамиз, Масъуд Пезешкиён президент этиб сайланганидан 3 кун ўтиб, (8 июлда) Теҳрон Эроннинг “дўсти ва қўшниси” Россия билан кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзолашга тайёрлигини билдирган эди. 18 сентябрь куни Россия президенти келишув лойиҳасини маъқуллади, 4 октябрь куни Ислом Республикасининг Москвадаги элчиси Казем Жалоли ҳужжат имзолашга тайёрлигини маълум қилди.
БРИКС ассоциацияси 2006 йилда Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой томонидан ташкил этилган бўлиб, 2011 йилда Жанубий Африка қўшилган. 2024 йилнинг 1 январида Миср, Эрон, БАА, Саудия Арабистони ва Эфиопия гуруҳнинг тўлиқ аъзоси бўлган эди.