Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Парламент сайловлари: муддатидан олдин овоз бериш куни маълум бўлди

© Sputnik / Владимир АлексеевДосрочное голосование на выборах президента Узбекистана в посольстве Узбекистана в Москве.
Досрочное голосование на выборах президента Узбекистана в посольстве Узбекистана в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2024
Oбуна бўлиш
МСК: Сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз бериш кунлари ва вақти белгиланди.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 16-23 октябрь кунлари бўлиб ўтади, дея хабар берди Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.
“Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун 2024 йил 16-23 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш тўғрисидаги Марказий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди”, — дейилади хабарда.
Сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш жараёни қуйидаги вақтларда бўлиб ўтади:
иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 га қадар;
дам олиш кунлари эса соат 11:00 дан 17:00 га қадар.
“Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш ушбу сайлов участкалари жойлашган давлатдаги маҳаллий вақт билан соат 9:00 дан 18:00 га қадар амалга оширилиши белгилаб берилди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 27 октябрь куни ўтказиладиган сайловда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 11 нафар ва маҳаллий Кенгашларга 605 нафар ногиронлиги бўлган шахслар депутатликка номзод сифатида рўйхатга олинган.
Шунингдек, сайлов комиссиялари таркибида 1 343 нафар ногиронлиги бўлган шахслар фаолият кўрсатиб келмоқда. Бундан ташқари, 830 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган сайловчиларга кўмак берувчи волонтёрлар бириктирилмоқда.
Мажлисда, шунингдек, Брайль алифбоси асосидаги трафарет намунасини тасдиқлаш, яширин овоз бериш кабиналари, оптик лупалар (катталаштирувчи ойналар) ҳамда қўшимча ёриткичлар ўрнатиш ҳамда сайловчиларнинг сайлов куни турган жойларида овоз беришини ташкил этиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
В Центральной избирательной комиссии состоялись встречи с представителями миссий по наблюдению за выборами  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2024
Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
МДҲ миссияси Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловларини кузатишга киришди
Янгиликлар лентаси
0