Трамп АҚШ Марсга қўнишига ваъда берди

© © AP Photo / Charlie RiedelДональд Трамп рассказал СМИ о своем страхе после покушения.
Дональд Трамп рассказал СМИ о своем страхе после покушения. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2024
Oбуна бўлиш
Трамп АҚШнинг Марсга қўнишида жаҳон биринчилигини қўлга киритмоқчи.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Пенсилваниядаги сайловолди ташвиқоти чоғида, агар у Оқ уй раҳбари этиб сайланса, америкалик астронавтлар Марсга қўнишига ваъда берди, деб ёзмоқда РИА Новости ижтимоий тармоқдаги жонли эфирга таяниб.
“Бизда коинотни ўрганиш бўйича жаҳон биринчилиги бўлади. Раҳмат, Илон! (Маск – Таҳр.) Биз ҳарбий устунликка эга бўламиз. Ва биз президентлик муддатим тугагунча Марсга қўнамиз...”, — деди у.
Сентябрь ойида Маск агар вице-президент Камала Харрис ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғалаба қозонса, америкаликлар Марсга ҳеч қачон етиб бормаслигини айтди. Унинг таъкидлашича, иккинчисидан фарқли ўлароқ, Трамп "катта ишларни амалга оширишга имкон берадиган" ҳукумат самарадорлиги комиссиясини яратишни қўллаб-қувватлайди.
Янгиликлар лентаси
0