Тошкентда Россия ОТМлари филиаллари директорларининг йиғилиши бўлиб ўтди

© Sputnik / Sputnik/Элина БекназароваВ Ташкенте прошла встреча директоров филиалов российских вузов в Узбекистане
В Ташкенте прошла встреча директоров филиалов российских вузов в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2024
Oбуна бўлиш
Асосий эътибор - иқтидорли ва қобилиятли абитуриентларни жалб қилишга қаратилади
ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Тошкентда Россия олий ўқув юртларининг Ўзбекистондаги филиаллари директорларининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
“Биз 2030 йилгача тармоқни ривожлантириш стратегиясини тайёрладик. У нафақат тарбиявий, балки илмий-техникавий, маънавий-маърифий қисмни ҳам ўз ичига олади. Умуман олганда, асосий эътибор иқтидорли ва қобилиятли абитуриентларни жалб қилишга қаратилади. Турли соҳа ва университетлараро олимпиадалар ўтказамиз, шунингдек, Ўзбекистондаги Россия университетларининг филиаллари ўртасида алоқани ривожлантирамиз”, — деди Москва Пўлат ва қоришмалар институти Олмалиқ филиали директори Фарходбек Умаров.
Учрашувда Россия ОТМлари филиаллари раҳбарлари абитуриентларни қабул қилиш, Россия олий ўқув юртлари филиалларини ривожлантириш режалари ва истиқболларини муҳокама қилишди.

Тадбир “Билимлар куни” таълим фестивали доирасида ташкил этилди.
Янгиликлар лентаси
0