Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПереговоры Шавката Мирзиёева и Эмомали Рахмона
Переговоры Шавката Мирзиёева и Эмомали Рахмона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақада юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади.
"Давлатимиз раҳбари Тожикистон етакчисини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар, биродар тожик халқига фаровонлик ва равнақ тилади", - дейилади хабарда.
Шунингдек президентлар Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.
Ундан ташқари Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари минтақада юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Янгиликлар лентаси
0