https://sputniknews.uz/20241005/hizbulloh-isroil-qoshinlarining-ornashib-olishga-yol-qoymadi-45989023.html
"Ҳизбуллоҳ" Исроил қўшинларининг ўрнашиб олишга йўл қўймади
"Ҳизбуллоҳ" Исроил қўшинларининг ўрнашиб олишга йўл қўймади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳизбуллоҳ ўтган тунда Исроилнинг иккита ҳужумини қайтарганини маълум қилди. 05.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-05T13:37+0500
2024-10-05T13:37+0500
2024-10-07T13:01+0500
ливан
исроил
ҳизбуллоҳ
уруш
дунё янгиликлари
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/05/45989256_30:0:2339:1299_1920x0_80_0_0_307dbc2fe90ac2b485f1b0a60e2a6594.jpg
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" ҳаракатининг айтишича, ўтган тунда Исроил қўшинларига Ливан-Исроил чегараси яқинидаги Одаис қишлоғига ўрнашиб олишига йўл қўймаган. Таъкидланишича, Исроил ҳарбийлари кечаси камида икки марта қишлоққа киришга уринган, бироқ улар чекинишга мажбур бўлган. "Ҳизбуллоҳ", шунингдек, Кфар Гилади, Ювал ва Ярон чегара аҳоли пунктларида исроиллик ҳарбий хизматчилар жамланган жойга ракета ҳужумларини уюштиргани ҳақида хабар берди.Аввалроқ "Ҳизбуллоҳ" Исроил ҳарбийларининг Ливан жанубида мустаҳкам ўрнашиб олишга бўлган барча уринишларига барҳам берганини маълум қилган эди.Эслатиб ўтамиз, Исроил 1 окябрь куни Ливанга қарши қуруқлик операциясини бошлаган эди. Бундан олдин яҳудий давлати маҳсус хизматлари Ливандаги ҲАМАС ва "Ҳизбуллоҳ" ҳаракатлари етакчиларини жисмоний йўқ қилишга уринди. Шунингдек, 17 -18 сентябрь кунлари алоқа ускуналарини ёппасига портлатди.Ливанда Исроил ҳужумлари қурбонлари сони аллақачон икки минг кишидан ошди, 1,2 миллиондан ортиқ ливанлик уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Ўн минглаб қочқинлар қўшни Сурияга ўтган.Исроил айтишига кўра, уларнинг ҳарбий кампаниянинг асосий мақсади "Ҳизбуллоҳ" томонидан ўққа тутилиши сабабли эвакуация қилинган яҳудий давлатининг шимолидаги 60 минг аҳолини ўз уйига қайтиши учун шароит яратишдир.
ливан
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/05/45989256_319:0:2051:1299_1920x0_80_0_0_77af470338a5045d8258b8378b5ad601.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ливан, исроил, ҳизбуллоҳ, уруш, дунё янгиликлари, дунёда
ливан, исроил, ҳизбуллоҳ, уруш, дунё янгиликлари, дунёда
"Ҳизбуллоҳ" Исроил қўшинларининг ўрнашиб олишга йўл қўймади
13:37 05.10.2024 (янгиланди: 13:01 07.10.2024) Ҳизбуллоҳ ўтган тунда Исроилнинг иккита ҳужумини қайтарганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" ҳаракатининг айтишича, ўтган тунда Исроил қўшинларига Ливан-Исроил чегараси яқинидаги Одаис қишлоғига ўрнашиб олишига йўл қўймаган.
“Исроиллик пиёда аскарлари Одаис қишлоғи муниципалитети чеккасига боришга уринганларида, "Ҳизбуллоҳ" жангчилари уларга зарба берган ва уларни чекинишга мажбур қилган. Исроил қўшинлари орасида ҳалок бўлганлар ва ярадорлар бор", - деб хабар берди ҳаракат.
Таъкидланишича, Исроил ҳарбийлари кечаси камида икки марта қишлоққа киришга уринган, бироқ улар чекинишга мажбур бўлган. "Ҳизбуллоҳ", шунингдек, Кфар Гилади, Ювал ва Ярон чегара аҳоли пунктларида исроиллик ҳарбий хизматчилар жамланган жойга ракета ҳужумларини уюштиргани ҳақида хабар берди.
Аввалроқ "Ҳизбуллоҳ" Исроил ҳарбийларининг Ливан жанубида мустаҳкам ўрнашиб олишга бўлган барча уринишларига барҳам берганини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил 1 окябрь куни Ливанга қарши қуруқлик операциясини бошлаган эди. Бундан олдин яҳудий давлати маҳсус хизматлари Ливандаги ҲАМАС ва "Ҳизбуллоҳ" ҳаракатлари етакчиларини жисмоний йўқ қилишга уринди. Шунингдек, 17 -18 сентябрь кунлари алоқа ускуналарини ёппасига портлатди.
Ливанда Исроил ҳужумлари қурбонлари сони аллақачон икки минг кишидан ошди, 1,2 миллиондан ортиқ ливанлик уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Ўн минглаб қочқинлар қўшни Сурияга ўтган.
Исроил айтишига кўра, уларнинг ҳарбий кампаниянинг асосий мақсади "Ҳизбуллоҳ" томонидан ўққа тутилиши сабабли эвакуация қилинган яҳудий давлатининг шимолидаги 60 минг аҳолини ўз уйига қайтиши учун шароит яратишдир.