Озод қилинган Угледардан биринчи видеолавҳа
10:42 04.10.2024 (янгиланди: 12:34 04.10.2024)
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Пайшанба куни Угледар тўлиқ Россия бўлинмалари назорати остига ўтди.
ТОШКЕНТ, 4 окт - Sputnik. Россия қўшинлари 3 октябрь куни Угледарни озод қилган эди. Бугун ушбу шаҳарда олинган биринчи видеокадрлар пайдо бўлди.
Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Угледар атрофидаги ҳалқа кескинлаша бошлаган ва рус қўшинлари шимолдаги сўнгги қочиш йўлини назоратга олган пайтда Украина аскарлари ваҳима ичида ўз позицияларидан қочишга киришган.
"Шарқ" қўшинлари гуруҳининг снайпер бўлинмалари аскарларининг сўзларига кўра, Угледар атрофидаги ҳалқа қисқара бошлаганида ва бизнинг қўшинларимиз шимолдаги охирги қочиш йўлини назоратга олганларида, қолган украиналик аскарлар ваҳима ичида қочиб кетишни бошладилар", - дейилган хабарда.
Угледар стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлгани учун Украина қўмондонлиги уни сўнгги дамга қадар энг кучли жанговар бўлинмалар ва кўплаб зирҳли техника ёрдамида ҳимоя қилишга уринди.
Лекин сентябрь ойининг охирида Россия қўшинлари шаҳарни икки томондан Водяное ва Пречистовка аҳоли пунктлари орқали исканжага олишди ва УҚКнинг асосий таъминот йўлини тўсиб қўйишди.
"Шарқ" кучларининг денгиз пиёдаларининг Т-80БВМ танк экипажларининг малакали ҳаракатлари Украина Қуролли кучларининг Угледардаги сўнгги истеҳкомларини эгаллаб олишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.
Пайшанба куни Угледар тўлиқ Россия бўлинмалари назорати остига ўтди.
Угледар — стратегик муҳим нуқтада жойлашган бўлиб, унинг ёнидан Украина армиясини таъминловчи муҳим темир йўл ўтган. Украина Қуролли кучлари бу ерни 10 йил давомида мустаҳкам истеҳкомга айлантирган эди. Шаҳар қўлга олиниши билан у ердаги кўп километрлик ерости йўллари ҳам ва бошпаналари ҳам Россия ҳарбийлари назоратига ўтган. Айни дамда шаҳарда 115 нафарга яқин тинч аҳоли қолмоқда.

Угледар Украина Қуролли кучларининг Жанубий Донецк йўналишидаги сўнгги асосий таянч нуқтаси эди. Энди рус қўшинлари Запорожье вилояти ва Курахово билан чегарадаги Великая Новоселка бўйлаб олдинга силжиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, Угледарнинг озод қилиниши Донецк-Мариупол автомагистралини ва Волновахани Украина ҳужумлари хавфидан холи қилди.