Бортников ДХХ билан ҳамкорликда қўлган олинган радикаллар ҳақида айтиб берди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишДиректор Федеральной службы безопасности РФ Александр Бортников
Директор Федеральной службы безопасности РФ Александр Бортников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2024
Oбуна бўлиш
Россия, Беларус, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистон хавфсизлик хизматлари билан халқаро жиноятларни фош қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Россия ФХХ раҳбари Александр Бортников Остонада бўлиб ўтган йиғилишида МДҲ хавфсизлик хизматлари билан ҳамкорликда амалга оширилган муваффақиятли операциялар ҳақида айтиб берди.

Хусусан, Беларус махсус хизматлари билан биргаликда Россия армиясининг юқори лавозимли зобитларига суиқасд уюштиришга тайёргарлик кўриш, ҳарбий маҳсулотлар ва таркибида платина бўлган хомашёни чет элга олиб чиқишга уринишларга алоқадор шахслар аниқланди ва жиноятларнинг олди олинди, деди у.

"Шунингдек, июль ойида Ўзбекистон ДХХ маълумоти асосида “Вилоят Хуросон*” террорчилик ташкилотининг 10 нафар жангариси, “Исломий давлат*” ва "Ҳаят Таҳрир аш-Шом*" халқаро террорчилик ташкилотларининг беш нафар аъзоси Россия ҳудудида қўлга олинди. Улар ўз сафларига янги аъзоларни ёллаш ва ноқонуний фаолиятни молиялаштириш билан шуғулланганлар”, - деди ФХХ раҳбари.

Бортников, шунингдек, МДҲнинг бошқа давлатлари разведка хизматлари билан ҳамкорликда амалга оширилган операциялар тафсилотларини ҳам ошкор қилди.
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси кўмагида Россия ҳудудида экстремистик характердаги жиноятларни содир этгани учун аввал давлатлараро қидирувга берилган тўрт нафар фуқаро аниқланиб қўлга олинди.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган қўшма тезкор-қидирув тадбирларининг фақат биттаси натижасида тўрт тоннага яқин наркотик моддаларни аниқлаш ва мусодара қилиш мумкин бўлди, деди Бортников.
Россия ФХХ директорининг сўзларига кўра, бу сўнгги ойлардаги қўшма иш натижаларининг бир нечта мисоллари холос.
Бортниковнинг айтишига кўра, Ҳамдўстлик мамлакатларида ички сиёсий вазиятнинг ривожланиши ва давлатлар хавфсизлиги МДҲ давлатлари Хавфсизлик хизматларининг конституциявий тузумни ҳимоя қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, халқаро терроризм, трансмиллий жиноятлар, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши биргаликдаги ва профессионал ҳаракатларига бевосита боғлиқ.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилотлари.
Янгиликлар лентаси
0